JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » УЛАРДА ЁШЛИКНИНГ ШИЖОАТИ БОР

УЛАРДА ЁШЛИКНИНГ ШИЖОАТИ БОР

08-05-2015 19:52 Keksalarni ezozlash yili
Шаҳардаги 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шундай тадбир ташкил этилаётганлигини эшитиб, унда иштирок этишга қарор қилдим. Борганимда тадбирнинг ҳали бадиий қисми бўлиб ўтаётган экан. Табрик­лар ва куй-қўшиқлар тугаб, спорт мусобақалари бошланди. Дастлаб шахмат-шашка беллашувини бошлаган отахонлар бу борада ҳеч қайси гроссмейстердан кам эмаслигини исбот қилиб беришди. Спорт мактаби кураш гиламига курашчи либосидаги отахонлар чиққанида ҳайратим янада ошди. Етмиш-саксон ёшдан ошган боболар бу борада ёшлардан қолишмаслигини намойиш этиб, йиғилганлар олқиши­га сазовор бўлишди. – Курашни қум ва сомон устида бош­лаб, чемпион даражасига етдим, – дейди саксон беш ёшли Ҳақберди бобо. – Билганларимни ҳозирга қадар ёшларга ўргатиб келаяпман. Юртимизда кураги ерга тегмаган полвонлар жуда ҳам кўп. Улар қаторида менинг шогирдларим ҳам борлигидан фахрланаман. Фахрийларимиз стол теннисида ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди. Мусобақалар якунланиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Иккинчи жаҳон уруши қат­наш­чилари Муҳаммад бобо Шобердиев, Эгам бобо Турсуновлар йи­ғил­ганларни байрам билан табриклаб, дориламон кунлар шукронаси учун дуога қўл очишди. Шундан сўнг тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Бу ерда "Истиқлол”, "Ҳаёт”, "Гулистон”, "Янгиариқ” маҳал­ла­ларида истиқомат қилаётган икки юзга яқин отахон ва онахонлар жам бўлишди. Навоий давлат педагогика институти талабалари намойиш этган бадиий-мусиқий дастури кексаларимиз қалбига байрамона шукуҳ бахш этди. Шунингдек, "Наво” ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган мумтоз қўшиқлар барчага бирдек қувонч улашди. Навоий шаҳар ҳокимлиги, "Нуроний” жамғармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлимлари, вилоят маданият ва спорт ишлари бош­қармаси, "Миллий тикланиш” пар­тияси шаҳар Кенгаши фаоллари ҳам­корлигида ташкил этилган ушбу тадбир анча вақтгача нуронийларимиз ёдида қоладиган бўлди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!