JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ҚАДР ТОПГАН КЕКСАЛИК

Мамлакатимизда 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” этиб белгиланганлиги бежиз эмас. Чунки ёши улуғ замондошларимиз жамиятимизнинг бебаҳо бойлигидир. Айниқса, отахон ва онахонларимизнинг ёш авлод тарбияси, унинг маънавий жиҳатдан шаклланишидаги ўрни жуда муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг умр йўли ва бой ҳаётий тажрибаси ўсиб келаётган ўғил-қизларимиз учун чинакам ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам кекса авлод давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат-эътибори, ғамхўрлиги билан қуршаб олинган. Бунга Навоий шаҳри мисолида ҳам яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бугунги кунда шаҳримизда 8790 нафар ёши улуғ отахон ва онахонлар истиқомат қилаяпти, – дейди Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси Навоий шаҳар Кенгаши раиси Раҳматулла Улуғбердиев. Уларнинг барчаси давлатимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд ҳолда ҳаёт кечиришаяпти, десам муболаға эмас. Айниқса, байрамлар ва муҳим тарихий саналар муносабати билан уларнинг хонадонларида бўлиб, муборакбод этиш, совға-саломлар улашиш анъанага айланган. Жумладан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида 19 нафар II жаҳон уруши қатнашчилари ва 36 нафар уруш орти меҳнат фронти фахрийларига юбилей медаллари, пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. "Гулшан” тўйхонасида эса барча қариялар учун байрам тадбири уюштирилди. Янги йил, Наврўз, Рамазон ҳайити байрамлари олдидан ҳам шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари отахону онахонлар хонадонларига бориб, байрам билан қутлашди. Шунингдек, жамғарманинг шаҳар Кенгаши томонидан ҳамкор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда нуронийларимизнинг Самарқанд, Бухоро ва Нурота шаҳарларига саёҳати ташкил этилди. Буларнинг барчаси уларга манзур бўлаяпти, албатта. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисиман, – дейди 96 ёшли отахон Барака бобо Зарипов. Урушдан қайтгач, 43 йил ҳайдовчи бўлиб ишладим. Навоий шаҳримизни бунёд этишда ҳам қатнашдим. Давлатимиз, Президентимизга раҳмат, кексайиб, кучдан қолганимизда ҳам бизни унутгани йўқ. Ҳолимиздан хабар олиниб, чексиз эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаяпти. Мен буларнинг барчасидан баҳраманд бўлиб келаяпман. Ҳар дамда жамиятнинг тенг ҳуқуқли, қолаверса, имтиёзли аъзоси эканлигимни ҳис этиб турибман. Бепул саёҳатларга бораяпмиз, ҳар йили сиҳатгоҳларда саломатлигимизни мустаҳкамлаяпмиз. "Нуроний” жамғармаси ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассислари байрамларда, ҳатто туғилган кунларимизда йўқлаб, муборакбод этишаяпти. Олий ва ўрта махсус ҳамда умумтаълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлардаги турли тадбирлар, уч авлод учрашувларига таклиф этишаяпти. Уларда ёшларга бизнинг ёшлик давримиз билан ҳозиргисининг ўртасида ер билан осмон қадар фарқ борлигини, буларнинг барчаси Ватанимиз мустақиллиги ва Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги туфайли эканлигини сўзлаб бераяпмиз. Ёш авлодни бу кунларнинг қадрига етишга, бундай шарт-шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, жамиятимизнинг муносиб аъзолари бўлишга чақираяпмиз. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бераяпмиз. "Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан қабул қилинган давлат дастури доирасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда, – деди суҳбатимиз якунида Раҳматулла Улуғбердиев. Жумладан, бир гуруҳ кексаларимиз Абдулла Қодирий номли ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган ўқув машғулотларида интернетдан фойдаланиш бўйича сабоқ олишаяпти. Бу эса уларнинг бутун дунёдаги янгилик ва ўзгаришлардан бохабар ҳаёт кечиришларида қўл келиши шубҳасиз. Ҳа, шаҳримизда кекса авлодни ҳар жиҳатдан эъзозлаш, ҳурматини ўрнига қўйиш борасида ибратли ишлар қилинаяпти. Ўз навбатида улар ҳам шаҳар ижтимоий-маънавий ҳаётида иштирок этишаяпти, ёшларни мамлакатимизнинг муносиб фарзандлари этиб тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшишаяпти.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!