JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » КЕКСАЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚЛАРИ

КЕКСАЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚЛАРИ

05-08-2015 15:58 Keksalarni ezozlash yili, Yangiliklar
Жорий йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши кекса авлод вакилларига бўлган ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин намунасидир. Давлатимиз томонидан нуроний онахону отахонларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва имтиёзлар улар кўнглини янада шод этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига белгиланган ҳар ойлик компенсация тўловларини тегишли равишда 50,0 ва 25,0 фоизгача кўпайтирилишининг ўзи кекса авлод вакилларига яратилаётган яна бир қулайликлардан бири бўлди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бир йилда бир марта темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек, ҳаво транспорти йўлкираси қийматининг 50,0 фоизини чегирилиши қарияларимизга берилган имтиёзнинг яна бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. Шаҳримизда кекса авлод вакилларининг соғлигига жиддий эътибор қаратиш, уларни тез-тез тиббий кўрикдан ўтказиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан назоратга олинган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан ва фронт орти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, бепул дори-дармон билан  таъминланаётир. Шаҳар "Нуроний” жамғармаси  рўйхатида турувчи 40 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига  дори дармон аптечкалари тарқатилмоқда.Халқимизда "Кексаси бор уйнинг – фариштаси бор” деган ҳикматли гап  бор. Уларнинг ҳаётий бой тажрибаси, пуръмано сўзларию берган маслаҳатлари ёш авлодга куч берса, хонадонларини нурга тўлдиради. Шундай экан, уларни ҳар қанча эъзозлаб, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак кам.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!