JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » УЙЛАРИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ ЭЪЗОЗДА

УЙЛАРИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ ЭЪЗОЗДА

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган энг эзгу саъй-ҳаракатлардан бири кекса авлод вакилларининг ҳаёт даражаси сифатини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг моддий ва маънавий манфаатларини қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш борасидаги хайрли ишлар бўлди. Бу ишларга Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳар йили республикамизда 4 декабрь санаси ушбу жамғарма ташкил топган кун сифатида нишонланади. Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган жамғарма ўтган вақт мобайнида ёши улуғ нуронийларнинг энг яқин кўмакчисига айланди. Навоий шаҳар "Нуроний” жамғармаси ходимлари ҳам доимий равишда шаҳримиз кексалари ҳолидан хабар олиб, уруш ва меҳнат фахрийларини, ногиронларни эъзозлашга эътибор қаратиб, зарур моддий, маънавий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришда фаол қатнашиб келишаяпти. – Шаҳримизда 11 минг 329 нафар кексалар истиқомат қилиб келмоқда, – дейди жамғарма раиси Рахматилло Улуғбердиев. – Давлатимиз ташаббуси ва ғамхўрлиги остида кекса авлод вакилларининг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани бизнинг ҳам зиммамизга катта масъулият юклайди. Жорий "Кексаларни эъзозлаш йили”да бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди. Йил дастури доирасида қарияларимизнинг Нурота, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига саёҳати уюштирилди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ҳомий ташкилотлар ҳамда саховатпеша инсонлар кўмагида ўтган 11 ой давомида 21 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилганлар ҳамда якка-ёлғиз қарияларнинг уйлари таъмирлаб берилди. Шаҳар ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар кўмагида кексаларимизнинг 21 нафарига телевизор ва мобиль телефонлари совға қилинди. Умуман олганда, юртимиз миқёсида олиб борилаётган бундай хайрли ишларнинг чек-чегараси йўқ. Энг асосийси, бу саъй-ҳаракатлардан эътиборга, кўмакка муҳтож нуронийларимизнинг қувончи чексиз. Чиндан ҳам юртимизда азал-азалдан табаррук ёшдаги отахон ва онахонлар "уйларимиз фариштаси” дея қадрланади, уларга доимо иззат-икром кўрсатиб келинади. "Нуроний” жамғармаси фаолиятидаги амалий саъй-ҳаракатларда ушбу миллий қадриятларимизнинг ёрқин ифодасини кўришимиз мумкин. Йил дастури доирасида жамғарма бу борадаги ишларни яна давом эттириб, ҳомийлар кўмагида "Кексалар завқи” номли спорт мусобақалари, "Фахрийлар куйлаганда” мавзуида кўрик-танлов ўтказишди. Бу тадбирларда қариялар спортнинг теннис, шахмат-шашка, волейбол, югуриш, кураш турлари бўйича ўзаро куч синашишди, санъатдаги маҳоратларини кўрсатишди. Шубҳасиз, булар отахону онахонлар қалбига кўтаринки кайфият улашиб, ҳар бир кунини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. – Кексалар ҳаётимизнинг файзу фариштасидир, – дейди суҳбатимиз давомида жамғарма мутахассиси Дилобар Бердиева. – Яқинда "Ҳаёт” маҳалласи ҳудудида "Самарқанд” кексалар чойхонаси ишга туширилгани маҳалла оқсоқоллари учун яна бир қулайлик яратди. Бундан ташқари, таълим муассасалари, маҳаллалар билан ҳамкорликда ”Кексалар дуосини олайлик”, "Қариси бор уйнинг париси бор” каби мавзуларда икки авлод ва уч авлод учрашувларини ўтказдик. Якка-ёлғиз қарияларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олдик, совғалар улашдик. Мазкур хайрли ишлар замирида азиз оталаримизу муҳтарам оналаримизни асраб-авайлаш, уларга меҳр кўрсатишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!