Bosh sahifa > Keksalarni ezozlash yili, Navoiy shahri, Yangiliklar > ЎРГАНИШНИНГ ЭРТА-КЕЧИ ЙЎҚ…
ЎРГАНИШНИНГ ЭРТА-КЕЧИ ЙЎҚ…2-07-2015, 11:34. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида "Кексаларни эъзозлаш йили” шаҳар дастурида кўзда
тутилган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона
марказида дастурда кўзда тутилган замонавий ахборот коммуникация
технологияларининг имкониятлари, улардан самарали фойдаланиш йўллари, интернет
тармоғидан, турли веб-сайтлардан фойдаланиш бўйича кексаларнинг кўникмаларини
оширишга қаратилган ўқувлар ташкил этилмоқда. Бунда Тошкент ахборот технологиялари университетининг
битирувчи амалиётчилари ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари
яқиндан ёрдам беришаяпти. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи, "Навоий-Пресс”
газетаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси, "Нуроний” жамғармаси
ҳамкорликда ўқув курси ишини ташкил этишда кўмакдош бўлишмоқда. Бу ерда яратилган шароитлардан кўзингиз қувнайди, – дейди
нуроний онахон Юлдуз Баратова. Биз кексаларни ҳурматимизни жойига қўйиб,
замонавий ускуналардан осонлик билан фойдаланишни ўргатаётган ёшларнинг бахти
камолини сўраб қўлларимизни дуога очамиз. Дастлабки машғулотларда компьютер ҳақида умумий маълумотлар
бериб ўтилган бўлса, ҳозир уларга унинг техник имкониятлари содда ва равон
тилда тушунтирилмоқда. – Кексалик гаштини сураётган фахрийларимизнинг ҳар жабҳада
илғор бўлишга интилишини кўриб фахрланасиз, – дейди шаҳар "Нуроний” жамғармаси
раиси Раҳматилло Улуғбердиев. Улардаги шижоат, сабр-қаноат хислатлари ёшлар
учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Шу кунга қадар "Гулзор”, "Турон”, "Мустақиллик”
маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуронийлар таҳсил олишни бошлаган бўлсалар,
эндиликда "Лочин”, "Орзу”, "Янгиобод” маҳаллалари кексалари учун ҳам шундай
ўқув курслари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ortga qaytish |