Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КЕКСАЛАРГА ИЗЗАТ – МАЪНАВИЙ ҲАЁТИМИЗ АСОСИ
Bosh sahifa > Keksalarni ezozlash yili, Navoiy shahri, Yangiliklar > КЕКСАЛАРГА ИЗЗАТ – МАЪНАВИЙ ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

КЕКСАЛАРГА ИЗЗАТ – МАЪНАВИЙ ҲАЁТИМИЗ АСОСИ


6-11-2015, 17:19. Muallif: deputat
     Мамлакатимизда 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги, шу муносабат билан Давлат дастури қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаётганлиги бежиз эмас. Бу Ўзбекистонда кекса авлод вакилларига чексиз эҳтиром кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг асосига айланганлигининг ёрқин далилидир. Куни кеча Навоий кон-металлургия комбинатининг кутубхонасида "Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ва шаҳар "Ветеран” нодавлат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган "Кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш–маънавий ҳаётимиз асосидир” мавзуидаги давра суҳбатида ана шулар ҳақида батафсил сўз юритилди. Тадбир иштирокчилари – уруш ва меҳнат фахрийлари, депутатлар, "Жанубий” маҳалласи фаоллари ҳамда ёшлар ташкилотлари вакиллари халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши доимий комиссияси раиси А. Азимов, марказ директори Р. Ҳакимова, ҳуқуқшунос-эксперти Р.Арзиев, "Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши раиси    Д.Урунов ва "Нуроний” жамғармаси раиси Р.Улуғбердиевларнинг маърузаларини тинглаб, муҳокама қилишди. Тадбир отахон ва онахонларнинг бир пиёла чой устидаги дилдан суҳбати билан якунланди.

Ortga qaytish