JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Янги уйлар калити ўз эгаларига топширилди

Янги уйлар калити ўз эгаларига топширилди

22-03-2017 16:51 Navoiy shahri, Yangiliklar
Наврўз байрами арафасида Навоий вилоятида ҳам қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳридаги "Fалаба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 та кўп қаватли 144 хонадонга мўлжалланган уйларнинг калити ўз эгаларига топширилди.Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга ало­ҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий масалалар­ни ҳал этиш, биринчи навбатда, ёш оилаларнинг ўз тураржойига эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизи­ми жорий этилди. Якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қи­лиш ва уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оила­лар аъзоларининг даромадларига солиқ имтиёзлари берилди.Бугун биргина Навоий шаҳри улкан бунёдкорлик масканига ай­ланган. Шаҳарнинг Маҳмуд Таробий, Низомий, "Меъморлар" каби кўчаларида аҳоли учун кўп қаватли тураржойлар барпо этил­моқда. Замонавий уйларнинг узоқ муддатли ипотека кредити асоси­да тақдим этилаётгани аҳолига манзур бўлмоқда."Fалаба" маҳалласида барпо этилган кўп қаватли янги уйга кў­чиб ўтган ёш оила вакиллари ора­сида Шерзод Примов ҳам бор. Ун­га икки хонали уйнинг калити топ­ширилди.— Наврўз шодиёналари арафа­си­да шахсий уйимизга эга бўл­ганимиз биз учун қўшалоқ шодиё­нага айланди, — дейди Шерзод. — Биз ёшларга яратилаётган бун­дай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннат­дор­миз. Ўзбекона услуб ҳамда замонавий дизайн асосидаги кенг ва ёруғ хоналар, айниқса, ош­хона турмуш ўртоғимга маъқул туш­ди. Бундай шинам уйда фар­занд­ларимизни бекаму кўст улғай­ти­риш учун барча шароитлар муҳайё.
Нуриддин РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!