JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТЕЗКОР ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

ТЕЗКОР ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

27-04-2017 13:48 Navoiy shahri

Учрашувда шаҳар ҳокими Умарбек Халилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш, саноат, молия, банк, солиқ тизими ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётганини таъкидлади.

Учрашувда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларни уй-жойлар билан ҳамда вақтинчалик меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминлаш, уларни якка тартибдаги тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли банк кредитлари олишларига кўмаклашиш ва шу каби муҳим масалалар ечимига асосий эътибор қаратилди.

Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар прокурори У. Саъдуллаев коллежларни тамомлаб, тўрт томонлама шартнома асосида ишга йўналтирилган ёшларни синов муддатисиз ишга қабул қилиш, қонун бўйича уч йил давомида уларнинг ишдан озод қилинмаслиги масаласига атрофлича тўхталди. Шунингдек, туғруқ таътилидаги ишчи аёл ишдан озод этилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинганлиги, шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг имтиёзли йўлланмаси (квотаси) билан ишга йўналтирилган ёшларни ишга қабул қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини таъкидлади. Шу тарзда меҳнат қонунларини бузган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлар бўлими бошлиқларига нисбатан суд тартибида қатъий чоралар кўришнинг вақти келганлигини уқтирди. Ваҳоланки, Бандликка кўмаклашиш маркази бундай вазиятларда ўз ваколати доирасида корхона ва ташкилот раҳбарлари устидан судларга даъво киритишга ҳақли бўлса-да, ўз ҳуқуқидан фойдаланмаган.

Йиғилишда "Лочин” маҳалласи ҳудудидан ўтган Ислом Каримов шоҳкўчаси, 49, Ибн Сино кўчаси, 41, 42, Учқудуқ кўчаси, 31, Энергетик кўчаси, 5, 10-уйларда истиқомат қилувчилар томонидан уйлар ёнидаги ёзги болалар чўмилиш ҳавзаларининг ташландиқ ҳолга келиб қолгани, узвий балконли уйлар қаватларининг ҳимоя тўсинлари синганлиги оқибатида ёш болалар тушиб кетиши эҳтимоли борлиги, ариқларга оқар сув келмаслиги сабабли дарахт ва ўсимликлар қуриб кетаётганлиги, подъездлар ёнидаги ўтиргичларнинг яроқсиз ҳолга келганлигига танқидий баҳо берилди.Маҳалла фаоллари "Лочин” маҳалла бошқаруви жойлашган бино тадбиркорга тегишли эканлиги, айни пайтда у бинони сотиш истагида эканини билдириб, шаҳар ҳокимидан ушбу объектни маҳалла балансига олиниши ва маҳалла гузари ташкил этилишида ёрдам беришни сўради.

Сайёр қабулда маҳалла ҳудудидаги Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналарда ва Энергетиклар кўчасидаги 12, 22, Ибн Сино кўчасидаги 32, Толстой кўчасидаги 6-уйларда, ҳар икки маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларни қийнаб келаётган барча муаммолар тўғрисидаги арзлар тингланиб, шу ерда иштирок этаётган мутасаддилар кўмагида уларни ҳал этишнинг энг тезкор самарали чоралари белгилаб олинди.

Ҳар иккала маҳалла фуқаролари томонидан берилган саволлар ечими юзасидан муайян вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинганлиги ва уларнинг ечими бўйича аҳоли билан бўладиган навбатдаги йиғилишда ҳисобот берилиши маълум қилинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!