<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БУГУНГИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

БУГУНГИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

04-05-2017 16:10 Navoiy shahri, Yangiliklar  
 

Навоий вилоятида умумхалқ байрами бўлган 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни "Қахрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда "Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида юқори савияда кенг нишонланмоқда.

Навоий шаҳрида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий табриги ҳамда қимматбаҳо совғалар Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов томонидан тантанали топширилди. Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов, "Нуроний” жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вакиллари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ ўқувчи ёшлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига бориб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табрикладилар.

Хонадонларга ташрифи давомида вилоят ҳокими Қ. Турсунов уруш ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими, шунингдек, бу фахрийлар ҳаётнинг ўта оғир синовларига дош берган, урушнинг даҳшатли азоб-уқубатларини бошдан кечириб, ўзида мардлик ва жасоратни мужассам этган инсонлар эканлигини алоҳида таъкидлади.

Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди.

        Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабанинг 72 йиллиги билан бизга Президентимизнинг ўзи шахсан табрик йўллаганидан айрича бир ғурур ҳис қилдим, бошим осмонларга етди, - дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Александр Иванушкин. – Урушда кечган кунларни хотирлар эканман, бугунги хотиржам кунларни, шахсан Президентимиз, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни кўриб қувончдан кўзим ёшланди

Вилоятда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизни хотирлаш, ҳозир ҳаёт бўлганларига юксак эҳтиром кўрсатиш ва уларни муносиб тақдирлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар фахрийларимиз қалбида қувонч ва ғурур уйғотди.

        Президентимиз табригини ҳозиргина менга Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов ўқиб берди. Табрикда "Сиздек қаҳрамон юртдошимизга бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдиришни ўзим учун ҳам қарз, ҳам фарз деб ҳисоблайман” деб ёзилгани қалбимга ғурур бахш этди, кексайганда бундай эътирофга эришганимни таърифлашга ожиз қолдим, – деб ҳаяжонини ошкор қилди Ибрагим Исмаилов. – Ўтганларни хотирлаб, биздек кексаларни қадрлаётган юртда яшаётганимга шукр қиламан.

Дарҳақиқат, Навоийда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган шахсларга кўрсатилаётган эътибор ва эъзоз ўзгача кўриниш олган. Фахрийларга кўрсатилаётган бундай ҳурмат ва эътибор ёшлар тарбиясида ҳам муҳим ўрин тутиши, шубҳасиз. 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!