<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ХОТИРА—АБАДИЙ, АЖДОДЛАР ЁДИ—МУҚАДДАС

ХОТИРА—АБАДИЙ, АЖДОДЛАР ЁДИ—МУҚАДДАС

09-05-2017 20:12 Navoiy shahri, Yangiliklar  
 






 

Бугун 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрами вилоятимизнинг шаҳидлар хотираси хиёбонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, юртимиз озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимиз руҳини шод этиш мақсадида эрта тонгдан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишдан бошланди.

 

Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, йирик саноат корхоналар жамоалари, вилоят ва шаҳар корхона, ташкилотлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.

 

Вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида давлат, жамоатчилик ҳамда соҳа ва хизматлар йўналишида гуруҳларга бўлинган байрам иштирокчилари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига   гулчамбарлар қўйдилар.

 

Байрам тантанасининг дастлабки қисми Хотира хиёбонида ҳарбийлар, ички ишлар тизими ходимларининг паради билан ниҳоясига етди.

 

Шундан сўнг, Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар саройида ташкил этилган тўкин дастурхон атрофида тадбирга уруш ва меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

 

Вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов уруш қатнашчилари, фронт ортидаги фахрийлар, меҳнат фахрийлари, афғончи жангчилар, давлатимиз мустақиллиги йўлида ҳалок бўлган жасур инсонларнинг яқинларини, жамоатчилик вакиллари ва меҳмонларни улуғ айём билан муборакбод этди.



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!