JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НУРАФШОН КУНЛАР ШУКРОНАСИ

НУРАФШОН КУНЛАР ШУКРОНАСИ

17-05-2017 21:24 Navoiy shahri, Yangiliklar
Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, йирик саноат корхоналари жамоалари, вилоят корхона ва ташкилотлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида турли корхона ва ташкилотлар ходимларидан иборат жамоалар ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўяр экан, Ватан озодлиги, тинчлиги йўлида жон фидо қилган аждодларимизнинг порлоқ хотирасига таъзим бажо келтиришди. Шундан сўнг уруш ва меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар саройи­да ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилди. Вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, Афғонистон урушида иштирок этган кишилар, давлатимиз мустақилли­ги йўлида ҳалок бўлган жасур инсонлар­нинг яқинларини, жамоатчилик вакиллари ва меҳмонларни айём билан муборакбод этди. – Ўтганларни ёд этиш, мўътабар кексаларимизнинг дуосини олиш, тинч ҳамда осойишта замоннинг қадрига етиш, шук­роналик туйғусини ҳис қилиш бизни янгидан-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди, – деди вилоят ҳокими ўз табрик сўзида. – Йиллар ўтса-да, фашизм зулматидан дунёни халос қилган инсонлар қаторида жон олиб, жон берган ватандошларимизнинг кўрсатган жасорати хотирамиздан ўчмайди. Вақт ўтган сайин келажак учун мардонавор курашган, буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшган нуронийларимиз тарихий ўтмишининг аҳамияти шу қадар теран намоён бўлаверади. Бу ерда фахрийлар ва меҳмонларга байрам оши тортилди. Ўтганлар руҳи ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.Байрам шодиёнасида ўз ҳаётини халқ хиз­­матига бағишлаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳим бобо Эргашев ҳам иштирок этди. Салкам юз баҳорни қаршилаётган отахон ҳозирги кунда ўттиздан ортиқ невара-чеваралари ардо­ғи­да яшаб келмоқда.– Биз, кексалар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз, – дейди Раҳим ота. – Буларнинг барчаси Прези­ден­тимиз Шавкат Мирзиёев­нинг
жамиятимизда меҳр-оқи­бат муҳитини, миллатлараро тотув­ликни мустаҳкамлаш, фах­рий­ларни эъзозлашга қара­таётган юксак эътибори самарасидир. Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб яшаш­имиз лозим. Навоий шаҳрининг "Ҳаёт” маҳал­ла­сида истиқомат қилиб келаётган Ибрагим бобо Исмоилов, "Янгиариқ” маҳалласида яшаб келаётган Барака бобо Зарипов, "Бинокор” маҳалласи­дан Раиса Петухова, "Мурувват” маҳалласида яшовчи Ра­ҳима Кильдиярова ва Анна Левиковаларнинг ҳам ёшлик давр­лари суронли Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган эди. Мазкур жангларда тенгсиз қаҳрамонлик намунасини кўрсатган бу отахону онахонлар Ўзбекистондек бетак­рор, бағрикенг заминда тинч, фаровон ҳаёт кечираётганидан, ҳамиша эъзозланаётганлигидан бахтиёр. Умумхалқ бай­рамида иштирок этаётган шундай кексаларимиздан бири Александр Иванушкин ҳам Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган қаҳ­ра­монлардан.– Президентимизнинг 2017 йил 4 ап­релдаги "Иккинчи жаҳон уруши қат­­наш­чи­ларини рағбатлантириш тўғ­ри­сида”ги фармони ҳамда "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғ­­ри­сида”ги қарорига мувофиқ, бу йил менга ҳам пул мукофоти, совға-саломлар ва замонавий автомобиль сотиб олиш учун махсус сертификат берилганлигидан бошим осмонга етди, – дейди Александр Иванушкин. – Биз кўрган оғир жангларни, уруш талофатларини бугунги ёшларимиз кўрмасин. Юртимиз­даги тинчлик-осойишталикка кўз тегмасин.Шаҳримиз бўйлаб Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари, ногиронлари, фронт ортида жасорат кўрсатган кексалар ва меҳнат фахрийларига алоҳида эҳтиром кўрсатиш мақсадида ўтка­зилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!