<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

17-05-2017 21:30 Navoiy shahri, Yangiliklar  
Шу муносабат билан шаҳарнинг 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби мажлислар залида ўтказилган тақдимот тадбирига вилоят халқ таълими бошқармаси ва шаҳар ХТМФМТТЭБ раҳбарияти, шаҳардаги умумтаълим мактабларининг директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, методист-услубчилари, истеъдодли ўқувчи ёшлар таклиф этилди. Тақдимот тадбирида шаҳар ҳокими Умарбек Халилов маъруза билан иштирок этиб, эришилган навбатдаги ғалаба билан таълим соҳаси ходимларини қизғин табриклади. У "Йил ўқитувчиси-2017” кўриктанловида 1-ўринни қўлга киритган 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Шоҳиджон Наимовга, фаолияти 3-ўринга лойиқ деб топилган шу мактабнинг физика ўқитувчиси Ўктам Суюновга ҳамда шу мактабнинг миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси Жасур Ачиловларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг сертификатлари, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Шаҳар ҳокими мактабларнинг ижобий натижаларига тўхталиб, "Билимлар беллашуви-2017” танловининг вилоят босқичида шаҳар мактабларининг 17 нафар ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритганлиги, 8 нафар ўқувчилар Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар олганлигини таъкидлади. Рейтинг кўрсаткичларига кўра, 2011 йилдан ҳозирга қадар 9692 та мактаб ўртасида
1-ўринни қўлга киритиб келаётган 11-ДИУМнинг 17 нафар ўқувчиси 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Фан олимпиадаси-2017” танловининг вилоят босқичида 1-ўрин­ни қўлга киритганлиги ҳамда "Президент асарлари билимдони-2017” танловининг шаҳар босқичида ушбу мактаб жамоаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олганлигини айтиб, рағбатлантириш ва ифтихор этишга лойиқ ижобий натижалар борлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, "Йилнинг энг яхши психологи-2017” танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олган 7-умумтаълим мактаби психолог ўқитувчиси номини мамнуният билан тилга олди. Юқорида қайд этилган таълим муассасаларининг барча зукко ва истеъдодли ходимлари ва ўқувчи ёшларига юксак марраларни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритишларида муваффақиятлар тилади.Тадбирда шу йил май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши режалаштирилган "Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2017” кўрик-танловида шаҳарнинг мактабгача таълим муассасалари энг юқори ўринларни эгаллаб турганлиги ҳам эътироф этилди. 


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!