JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

Бугунги кунда аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият мурожаатлар Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфида бўлган ётоқхоналардан хона ажратиш масаласидадир.
Депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, рўйхати шакллантирилган 600 га яқин фуқароларга сўнгги 5 йил давомида ётоқхонадан хона ажратилмасдан, 100 дан зиёд фуқарога навбатсиз уй-жойлар ажратилган.Ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ўз ваколатларини тўла-тўкис бажармаслиги оқибатида ётоқхоналардан уй-жой ажратиш тасдиқланган низом асосида олиб борилмаган.
Натижада фуқаролар ўртасида давлат ҳокимиятига бўлган ишончнинг йўқолишига ҳамда юқори турувчи давлат органларига мурожаатларининг кўпайиб кетишига сабаб бўлмоқда.  Бундан ташқари, ётоқхоналарда ҳужжатлар билан ишлашда қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасида назоратнинг сусайтириб юборилганлигидан далолат беради.
Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, турар жойга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, уларни вақтинча яшаб туришлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда Қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси томонидан, шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасининг ётоқхоналар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси,
Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:
1. Қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан 4 – "Гулистон” сайлов округига сайланганХалқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Раҳматов Илҳомжон Ҳикматовичнинг Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Навоий шаҳар ҳокимининг 2017 йил 22 майдаги "Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш                  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444/05-сонли қарори тасдиқлансин.
3.Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга, Уй-жойлар ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси (Мирзаев)га:турар-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, уларни ётоқхона билан таъминлашни тасдиқланган Низомга ҳамда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширсинлар.
5.Навоий шаҳар ИИБ (Сидиқов)га:бошқарма тасарруфидаги ётоқхоналарда турар-жой билан таъминланган фуқароларни вақтинча рўйхатга қўйиш ва чиқаришни қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширсин.
6. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Саломов), Уй-жойлар ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси (Мирзаев) билан биргаликда иловага мувофиқ бошқарма тасарруфига ўтган ётоқхоналарни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш бўйича ишларни амалга оширсин.
7.Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Рахматов), Уй-жойлар ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси (Мирзаев) билан биргаликда:
10 кун муддатда  Навоий шаҳар ҳокимининг 2017 йил 22 майдаги "Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444/05-сонли қарорида кўрсатилган штатлар жадвалига асосан ходимларни суҳбат асосида ишга қабул килиш чораларини кўрсин.
8. Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Рахматов)га:мазкур қарорни расмий нашрда эълон қилинишини ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси (Рахматов) зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси                                           Ф.Қурбонов

2017 йил 30 май XXI-102-сонли қарор

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!