JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокими Қарори

Навоий шаҳар ҳокими Қарори

18-07-2017 07:46 Navoiy shahri, Hokim qarorlari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3079-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 29 июндаги шу тўғрисидаги Қ-238-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш ҳақида

Шаҳар иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги "Республика иқтисодиёти тар­моқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3079-сонли ҳамда вилоят ҳоки­мининг 2017 йил 29 июндаги шу тўғрисидаги Қ-238-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

- шаҳар иқтисодиёт тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

- асосий муҳандислик коммуникациялари ва технология ускуналарини, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек кўп хонадонли уй-жой фондини ҳудудлар бўйича 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга;

- 2017/2018 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 5-иловага;

- шаҳар иқтисодиёт тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш шаҳар комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (И. Қодиров), НКМК ДК бош директор ўринбосари (И. Ражабов), "НИЭС” АЖ (Қ. Ғаниев), НКМК ДК УЖКБ бошлиғи (Д. Саидова), шаҳар УЖМШУ (А. Ҳамидов), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

4. Шаҳар комиссияси (А. Раджабов, И. Қодиров):

- бир ой муддатда коммунал соҳа корхона ва ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли тураржой бинолари, мактабгача тарбия, умумтаълим мактаблари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

- ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек, шаҳар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги батафсил тузилган тармоқ жадвалларини амалга оширилишини таъминласин.

5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (А. Раджабов, И. Қодиров, У. Муродуллаев) корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган ва тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил қилсинлар.

6. Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари (Ш. Рахматов)га ушбу қарорнинг бажарилишини ҳар чорак якуни билан шаҳар ҳокимлиги йиғилишларида танқидий муҳокамага киритиб бориш топширилсин.

7. Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июндаги "Шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қ-401/06-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. "Навоий-Пресс” газетаси (Ф. Мирзаев)га ушбу қарорни расман матбуотда эълон қилинишини таъ­мин­­лаш топширилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Навоий шаҳар ҳокими  У. ХАЛИЛОВ.

2017 йил 5 июль,

Навоий шаҳри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!