JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР САРИ

28-07-2017 10:12 Navoiy shahri, Davlat dasturlari

Ҳаракатлар стратегиясининг ик­кинчи йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қ­илиш­га бағишланган. Унда белгиланган вазифаларни бажариш фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мус­та­қил­лигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч­ли му­ҳофаза қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади. Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг еттита моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ис­лоҳ­отлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилди. Юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Президентимизнинг шу йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғили­ши­даги нутқида амалга оширилган иш­лар чуқур таҳлил қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз "Куч – адолатда”, деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юрт тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакл­лантирилгани, одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат – судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилгани тизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлгани қайд этилди. Айни пайтда қўлга киритилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан соҳа ривожига танқидий ёндашиш, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бир-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳал қилиш йўллари ва механизмлари ҳақида билдирилган аниқ таклифлар, амалий ташаббуслар асосида суд идоралари, судьялар фаолиятини бутунлай янгича асосда ташкил этиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатларнинг катта қисми айнан суд идоралари ва судьялар фаолияти билан боғлиқ экани ҳам тизимда кўплаб муаммолар мавжудлигини тасдиқлайди. Бу эса бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантиришни энг муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўймоқда. Шунинг учун ўз соҳасини яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юрист кадрларнинг судья лавозимига тайинланиши мумкин эмас. Чунки айнан маънавий фазилатларнинг етишмаслиги туфайли айрим судьялар ўртасида қонунга зид ҳаракатлар содир этиш, нопоклик, таъмагирлик, одамларнинг дарду ташвишларига лоқайд қараш, адолат мезонларига хилоф равишда қарорлар қабул қилиш ҳолатлари учраб келаётганлигидан кўз юмолмаймиз. Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий судининг собиқ раҳбарлари ана шундай ўта муҳим масалаларга вақтида эътибор қаратмагани туфайли соҳада жиддий камчилик ва муаммолар вужудга келгани афсусланарли ҳолат эканини таъкидлади. Янги раҳбарлар олдига бу хато ва камчиликлар, жиддий муаммоларни бартараф этишга қаратилган янги вазифалар қўйилди. Бундан буён фуқароларнинг суд идораларида сарсон-саргардон бўлиши, ишларни ўз вақтида кўрмасдан одамларни овора қилган суд ходимларига муносиб баҳо берилади. Бунда ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ўтказиш ҳақидаги таклифнинг амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш давр талабидир. Президентимизнинг ихтисослашган ўқув муассасаси – Олий судлов академиясини ташкил этиш ҳақида билдирган таклифи йиғилиш қатнашчилари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан, электрон суд стенографияси, видеоконференцалоқани кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш ҳам муҳим вазифалардандир. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини Президентимиз ўз нутқларида алоҳида таъкидлади.

Президентимиз нутқида илгари сурилган ҳар бир фикр, мулоҳаза, таклиф ва таҳлилий хулосалар келгуси фаолиятимизда дастуриламал бўлади. Улар бизни эзгу мақсадлар сари янада зўр ғайрат-шижоат билан ишлашга илҳомлантиради.

Нодир РАЖАБОВ, Жиноят

ишлари бўйича Кармана

туманлараро суди судьяси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!