JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БУНЁДКОРЛИКНИНГ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРИ

БУНЁДКОРЛИКНИНГ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳудуди улкан қурилишлар, бунёдкорликлар майдонига айланди. Натижада жонажон Ватанимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, бетакрор чирой ва кўркамлик касб этди. Янгидан-янги муҳташам иморатлар, маданий-маиший объектлар, уй-жойлар, кўча ва йўллар, саноат ишлаб чиқариш иншоотлари бугун юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилаяпти. Буларнинг барчаси буюк шоир ва мутафаккир Навоий номи билан аталувчи вилоятимиз ва шаҳримиз тимсолида ҳам ўз ифодасини топган. Шаҳарда истиқлол йилларида қурилиб, фойдаланишга топширилган бири-биридан гўзал бино ва иншоотларнинг саноғига етиш қийин.

Вилоят марказининг Умид массивида жаҳон андозалари даражасидаги "Ёшлар” стадиони, Олимпия захиралари коллежи, болалар футбол мактаб-интернати, бадиий ва спорт гимнастикаси, спортнинг яккакураш ҳамда жамоавий ўйин турларига мўлжалланган муҳташам спорт кошоналаридан ташкил топган бутун бир янги шаҳарча барпо этилди. Марказий Осиёда ягона Навоий давлат кончилик институтининг ўқув-лаборатория корпуслари мажмуи, Ёшлар маркази, шаҳар ФҲДЁ бинолари, Алишер Навоий номли вилоят жоме масжиди, "Янги ҳаёт” гипермаркети, тиббиёт муассасалари, кенг кўламдаги оригинал лойиҳалар асосидаги кўп қаватли уй-жойлар, бир сўз билан айтганда, жадал суръатларда қад ростлаётган мустақиллик иншоотлари тасаввурларни лол қолдирмоқда десак, муболаға эмас.
– Шаҳримизда ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тизимида унинг қиёфасини тубдан ўзгартириш, янгидан-янги хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли тураржойлар қуриш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ҳисобига навоийликлар турмуш маданиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари И. Қодиров. – Шу мақсадда кейинги йилларда 29,1 километр ичимлик суви, 36,9 километр электр узатиш тармоқлари янгидан қурилиб, 5 километри капитал таъмирланди. 16 та трансформатор пунктлари ўрнатилди. 54 километр ички йўлларнинг таъмирланиши шаҳар йўллар инфраструктураси ва қиёфасининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга ўтган даврда Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида реконструкция ишлари амалга оширилиб, замонавий аттракционлар билан жиҳозланди. Қарийб 40 гектар майдон ободонлаштирилди. Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги 1113 та ёритиш чироқлари энерготежамкор лампалар билан алмаштирилди. Бундан ташқари, "Гулистон-3” массивидан ўтувчи автомобиль йўлининг 1,5 километри янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ғалаба шоҳкў­часининг 3,4 километр қисми ҳам қайтадан қурилиб, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши хавфсизлиги борасида қўшимча қулайликлар вужудга келтирилди. Инвестиция дастурига асосан, биргина 2016 йилда вилоят сил касалликларига қарши кураш диспансери биноси реконструкция қилинди, 2-сонли оилавий поликлиника биноси янгидан қуриб битказилди. 7-сонли умумтаълим мактабининг янги спорт зали биноси қурилди.
Бутун мамлакатимиздаги каби Навоийда ҳам уй-жойлар қурилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кейинги уч йил ичида 50 дан ортиқ, шу жумладан, 2017 йилда 17 та замонавий кўп қаватли турар жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 64 та кўп қаватли уй-жой биноларида, жумладан, жами 210 оилага мўлжалланган бешта етти қаватли арзон уйларда қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида қирқта уйни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Қурилишлар барча замонларда тинчлик, фаровонлик белгиси ҳи­собланган. Шундай экан, бу борада юртимизга, жумладан, шаҳри­мизга фа­қат­гина ҳавас қилиш мумкин. Унинг қай гўшасига бор­майлик, улкан қурилишлар ман­­зараси, салобатли минорали кранлар, ой сайин, кун са­йин тобора кўкка бўй чўзаётган кўп қа­ват­ли бинолар эътиборимизни тортди. Шаҳардаги бун­ёдкорликларда ўттизга яқин қурилиш ташкилотлари фаолият кўр­сатаётганлигининг гу­воҳи бўлдик. Жумладан, "Зарафшон овози” МЧЖнинг кўп сонли қурув­чилар жамоаси 4, 9, 10, 17 ва 18-кичик туманларда кўп қаватли тураржой бинолари қурилишида алоҳида ибрат кўрсатишаяпти. 2016-2017 йилларда 720 хонадонга мўлжалланган 12 та уйни қуриб, фойдаланишга топширишга аҳд қилган жамоа бунёдкорлари ҳозиргача улардан 8 тасини қуриб битказишди. Янги уйларга кўчиб кираётганлар эса бундан мамнун эканликларини яширишмайди.
– Хоналари кенг, баланд ва ба­ҳаво, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган бундай уйларни яқин ўтмишда тасаввур ҳам қилолмасдик, – дейди шаҳарнинг Қурилиш кўчасидаги мазкур қурилиш корхонаси томонидан фойда­ланишга топширилган янги уйдан икки хонали квартира олган ҳамшаҳримиз Ёрқин Наврўзов. – Энг асосийси, уй олдида болалар учун ўйин майдончалари, катталар учун эса айвон ва суҳбатхоналар ҳам барпо этилганлигидир. Шундай ажойиб уй-жойларни тиклаётган қурувчиларга катта раҳмат.
– Салкам 20 йилдан буён шу соҳада ишлаб келаяпмиз, – дейди "Зарафшон овози” МЧЖ раҳбари Улуғбек Файзиев. – Шу давр ичида вилоятимиз, қолаверса, республикамиз ҳудудида кўплаб бино ва иншоотлар бунёд этилишида қатнашдик, тажриба тўпладик. Айни пайтда ҳам вилояти­миз­дагилардан таш­қа­ри, пойтахтимиз Тошкентда ҳам тўққиз қаватли тураржой биносини қураяпмиз. Фаолиятимизда муайян муваффақиятларга эри­шаётган бўлсак, бу энг аввало, корхонамизнинг мустаҳкам моддий-техника базасини яратганимиз ва муҳандис-техник ходимларимиз ҳамда қурувчи-ишчиларимизнинг малака ва ма­ҳоратини доимий равишда ошириб боришга жиддий эътибор қаратаётганлигимиз натижасидир. Шунингдек, жамоамизнинг ҳар бир аъзоси эл-юртимиз фаровонлиги, Ватанимиз тараққиё­ти­га онгли равишда муносиб ҳисса қўшишни ўзининг шарафли бурчи деб билади. Шу кунларда улар улуғ байрамимиз – Ўзбекистон Респуб­ликаси мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳар қачонгидан ҳам ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишаяпти. Куни кеча мамлакатимиз Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қури­лиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги Фар­мони эълон қилинганлиги эса қурувчиларимизнинг кайфиятини янада кўтариб юборди. Бу Президентимиз ва давлатимиз томонидан меҳнатимиз нақадар юксак даражада қадр­ла­наётганлигининг ифодасидир.
– Президентимизнинг шу йил 7 август куни қабул қилинган фармонига асосан 13 август куни касб байрамимизни нишонлаймиз, – раҳбарининг фикрини давом эттирди жамоанинг тажрибали прораби Фарҳод Исматов. – Бундан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Мен барча ҳамкасбларимизни касб байрами билан табриклайман.
Биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида шаҳримизнинг қай бир ҳудудида бўлмайлик, қурув­чиларнинг шижоатли меҳ­на­тини, унинг қувончли натижаларини кўрдик. Муста­қил­лик меваси, тинчлик ва фаровонлик самараси бўлган бунёдкорликларнинг жадал суръатларидан яна бир бор ҳайратга тушдик. Уларнинг келгусида янада барқарорлик касб этишига ишонч ҳосил қилдик.
Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!