JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МЕҲР-МУРУВВАТДАН НУРАФШОН ХОНАДОНЛАР

МЕҲР-МУРУВВАТДАН НУРАФШОН ХОНАДОНЛАР

23-08-2017 10:20 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан
МЕҲР-МУРУВВАТДАН НУРАФШОН ХОНАДОНЛАР

Муқаддас китобларимизда ўксик кўнгилларни шод айламак, яъни,  уларга ёрдам қўлини чўзмоқ, меҳр-мурувват  кўрсатмоқнинг савоби муборак Ҳаж амалини адо этгандагидан-да зиёда эканлиги таъкидланган. Мамлакатимиз мустақиллиги туфайли минглаб эҳтиёжманд, ўзгалар кўмагига муҳтож юртдошларимизнинг орзу армонлари ушалмоқда. Улар давлатимиз ва жамиятимизнинг ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлиги билан қуршаб олинган. Бу, айниқса энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги арафасидаги   жисмоний  имконияти чекланган, этиёжманд ва якка-ёлғиз ватандошларимизга давлатимиз томонидан байрам туҳфаси сифатида кўрсатилаётган хайр-саҳоват ва меҳр-мурувват тадбирларида яққол намоён бўлмоқда. Уларга барча қулайликларга эга бўлган замонавий уй-жой ва алоҳида хонадонларнинг калитлари тантанали равишда топширилаяпти. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхондарёдан бошланиб, мамлакатимизнинг барча вилоятларида  амалга оширилаётган эзгу тадбирлар вилоятимизга ҳам етиб келди. Ўтган якшанба куни ўнлаб ўксик қалбларга қувонч улашилди.

Вилоят марказининг Тинчлик қўрғонида реконструкция қилиниб, замонавий тураржойга айлантирилган бинодан ўрин олган барча қулайликларга эга хонадонлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Ўн икки нафар ҳамшаҳримиз ўз уйининг соҳибига айланди.
–Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги  оиламиз аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди, – дейди биринчи гуруҳ ногирони Нурали Шодмонов. –  Муҳтарам Президентимзнинг чинакамига халқпарвар сиёсатининг ўз оиламиз мисолидаги ифодасини кўриб бошимиз кўкларга етди. Байрам арафасида  ўзимизнинг алоҳида хонадонимизга эга бўлганимиздан қувончим вужудимга сиғмаяпти. Кенг ва ёруғ хоналар, ошхона ва ваннахонага эга, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, энг замонавий телевизор ҳамда совуткич, қўйингки, барча зарурий уй ва ошхона жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган хондонни бизга байрам туҳфаси сифатида  берганликлари учун ҳурматли Юртбошимизга мингдан-минг раҳмат!

Мен давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик  ишларини, инсон манфаатлари йўлида кўрилаётган чора- тадбирларни барча ватандошларимиз каби тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва уларда фаол иштирок этишни ўзимнинг муҳтарам Президентимиз ва она Ватанимиз олдидаги чин фарзандлик бурчим деб биламан.  Негаки,  мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, кимлигидан, ёшидан, қайси вазифада ишлашидан қатъий назар, ўз имконияти даражасида ўзгаришларга ҳиссасини қўшган тақдирдагина биз кўзлаган мақсадимизга эришамиз, мамлакатимиз дунёдаги энг ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрнини эгаллайди.

Мен кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирони эканлигимга қарамасдан,  Ватан тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашга ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилиб келаяпман.  2006 йилда пойтахтимиздаги Й. Охунбобоев номли кўзи ожизлар учун махсус мактаб-интернатни тугаллаб, 2013 йилгача  аввал олий ўқув юртининг бакалаврлик, кейин эса магистрлик босқичида таҳсил олдим. Айни  пайтда Навоий давлат педагогика институтининг ахборот – ресурс маркази ходими вазифасида меҳнат қилиб, талаба-ёшлар ўртасида китоб тарғиботини амалга ошириб келаяпман ва мамлакатимиз миқёсидаги умумфойдали ишда иштирок этаётганимдан фахрланаман. Турмуш ўртоғим ҳам  шаҳримиздаги 6-сонли умумтаълим мактабида фаррош бўлиб ишлаяпти. Шунинг баробарида қизалоқ фарзандимизни соғ-саломат, эл-юрт, Ватан учун муносиб инсон этиб тарбиялаяпмиз. Муҳтарам Президентимизнинг оталарча эътибору ғамхўрликлари туфайли ўзимизнинг алоҳида уйимизга эга бўлганимиз эса бу борадаги имкониятларимизни янада кенгайтириб юборди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига мингдан-минг  раҳмат! Янги хонадонларга кўчиб кирган Саодат Расулова, Розия Йўлдошева, Жуманиёз Токпанов ҳамда Нодира Ибрагимова каби ҳамшаҳарларимиздан ҳам худди шу мазмундаги хурсандчилик ва миннатдорчилик сўзларини тингладик.
Кармана туманидаги "Мирзачорбоғ” маҳалласида ҳам тўрт нафар жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга  янгиланган лойиҳалар асосидаги икки сотихли уйларнинг калити тантанали равишда топширилди. Улар сафида 25 ёшли ўзгалар қарамоғига муҳтож биринчи гуруҳ ногирони Шерзод Султонов ҳам янги уй соҳиби бўлди.

– Кам таъминланган, муҳтож оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор бераётган Президентимизнинг умри узоқ бўлсин, – дейди Шерзоднинг бувиси Раъно ая Саъдуллаева. – Неварам туғма ногирон бўлганлиги боис кўнглимиз ўксиб, унинг уйли-жойли бўлишини орзу қилиб яшардик. Бугун орзуимиз ушалди. Энди замонавий уйда неварам билан эмин-эркин яшаймиз. Мен сингари кўнгли ярим она, мурувватга муҳтож неварамга кўрсатган ғамхўрлиги учун Яратганнинг ўзи давлатимиз раҳбарини ўз паноҳида асрасин! Юртимизга кўз тегмасин!
Туманнинг "Сардоба” маҳалласида эса  ўн бир нафар эҳтиёжманд фуқарога янги хонадонлар тортиқ этилиб, кам таъминланган  оилалар учун байрам дастурхони ташкил этилди.  Бундай  эзгу тадбирлар вилоятимизнинг Нурота ва Қизилтепа туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Дарҳақиқат, инсоннинг эркин ва фаровон ҳаётини унинг кичик ватани – алоҳида хонадонисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам истиқлол йилларида мамлакатимизда ана шу энг муҳим ҳаётий муаммони ҳал этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мамлакатимиз ҳудудида "Президент уйлари” деб ном олган, замонавий инфратузилма тармоқларига эга бири-биридан гўзал ва кўркам аҳоли хонадонларидан иборат юзлаб-минглаб бетакрор тураржой массивлари барпо этилди. Улар жаннатмонанд диёримиз чиройига чирой қўшиш билан бир қаторда халқимизнинг фаровон турмуши учун хизмат қилаяпти. Буни вилоятимиз марказига шундоққина туташ "Варқ”, "Чўтқора” ва "Лубатон” сингари кўплаб янги массивлвр мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бундай кенг кўламдаги бунёдкорликлар боис бугунги кунда қишлоқларимизда пахсадан уй тиклаётган кишини деярли учратмайсиз. Демак, мустақиллик йилларида аҳолини сифатли ва қулай уй-жойлар билан таъминлашнинг энг мақбул йўли танланиб, у тобора ривожлантириб борилмоқда. Мамлакатимиз пойтахти Тошкентда, вилоятлар марказлари ҳамда йирик шаҳарлар, жумладан Навоийда кенг кўламдаги уй-жойлар қурилиши жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бунда аҳолининг кам таъминланган тоифаси манфаатлари алоҳида эътиборга олинаяпти. Жумладан, шаҳримизда ҳам 2017-2020 йилларда ҳар йили бештадан, жами йигирмата етти қаватли арзон уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 210 та оилага мўлжалланган дастлабки бештаси ҳадемай фойдаланишга топширилади.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида яна минглаб оилалар янги уйларга кўчиб киришади. Улар учун мустақиллик байрами қўшалоқ шодиёнага айланади.

Олим ХЎЖАЕВ,
"Навоий зиёси” газетаси
мухбири.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!