JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БАНДЛИК МАСАЛАСИ, у ўз ечимини қандай топмоқда?

БАНДЛИК МАСАЛАСИ, у ўз ечимини қандай топмоқда?

28-08-2017 09:10 Navoiy shahri, Yangiliklar

Кейинги пайтларда бан­длик муаммоларини ҳал этишда ҳозирга қа­дар кўп­гина эскирган иш шакл­лари ва услуб­ларидан фой­даланилаётган­лиги, меҳ­нат бозоридаги ҳа­қи­қий вазиятни бузиб кўр­сатиш ҳоллари ҳамон сақ­ла­ниб қоли­наёт­ганлиги, муҳим ижтимоий масала ҳи­соб­ланган олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришда шаҳардаги мутасадди корхона ва ташкилотларнинг масъуллари томонидан  ҳам юзаки ёндашувлар учраётган­лиги аниқланган. Тўрт томонлама тузилган шарт­номалар асосида ишга жойлаштирилган ёшларнинг аксарияти 3 ой, ярим йил, узоғи билан бир йилдан сўнг "айрим сабаб”ларга кўра ишдан озод этиб юборилган...
Жорий йилнинг 5 июлида "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоли­ятини қўллаб-қув­ват­лаш тўғ­рисида”ги  Прези­дент Фармонининг қабул қи­ли­­ниши Ўзбекистон ёш­лар­ини ниҳоятда руҳ­лан­ти­риб юборди. Жойлардаги биринчи раҳбар фаолиятига ёшларни иш билан таъминлаш борасида олиб бораётган ишларининг натижадорлигига қа­раб баҳо берилиши таъкидлаб ўтилди. Чунки ёшларни иш билан таъминлаш масаласи бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни ечиш борасида ҳукуматимиз томонидан янги қонунлар, тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегиясининг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг тўртинчи йў­на­лиши "ижтимоий со­ҳани ривожлантириш” деб номланган бўлиб, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун таълим муассасаларининг 10 минг нафар битирувчисига кредитлар ажратиш режалаштирилганлиги таъкидланган. Бу ҳам  ёшлар бандлигини таъминлаш  борасида давлатимиз томонидан қилинаётган улкан саъй-ҳаракатлардан биридир. Айниқса, Президентимизнинг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини  тубдан ошириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Фармони ишсиз аҳоли, жумладан ёшларни ишга жойлаштиришда илгари тажрибада синаб кўрилмаган мутлақ янги чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган. Мазкур фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг биринчи маротаба ишга жойлашган битирувчилари,  таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб ишга жойлашганидан кейин иш ҳақидан олинадиган даромадлари бўйича ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкаларини  фоизларга камайтириш белгилаб қўйилди
Шу билан бирга, битирувчилар бандлигининг доимий мониторингини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини мажбурий тарзда  бериш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида бир томондан ижтимоий суғурта бўйича амалга оширилган тўловлар асосида банд бўлмаган битирувчиларни аниқлаш ва уларни иш билан таъминлаш борасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш имконини беради.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб нодавлат ташкилотларига фуқароларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш соҳасида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи ҳам  берилган. Агар бундай хизматлар фуқароларни чет мамлакатларда ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлса, ушбу фаолият тури белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
Фармоннинг муҳим янгиликларидан  яна бири шундаки, унга кўра бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилди. Мазкур жамғарманинг асосий вазифаси этиб  вақтинча банд бўлмаган аҳолини йирик инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий  қишлоқ хўжалиги ишларидаги иштирокини молиялаштириш белгиланган. Бундай вазиятда ишсиз фуқаро ойма-ой (мавсум давомида) маош билан таъминланади, меҳнат стажи қайд этиб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, амалиётга жорий этилаётган янгиликлар аҳолини иш билан таъминлаш бўйича янги муносабатлар, замонавий ёндашувлар шаклланишига хизмат қилади. Таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилишдан иш берувчиларнинг манфаатдорлиги оширилаётгани эса келгусида бу муаммоларни самарали ҳал этишга кенг йўл очади. Ноқонуний меҳнат миграцияси, одам савдоси  ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилади.

Маҳфуза ҲАМРОЕВА,
халқ депутатлари
Навоий шаҳар кенгашининг
ижтимоий-маданий
ривожлантириш масалалари
доимий комиссияси раиси.
Дилфуза МУСАЕВА,
шаҳар кенгаши депутати.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!