JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОЧИҚ МУЛОҚОТДА ФАОЛ ЁШЛАР

ОЧИҚ МУЛОҚОТДА ФАОЛ ЁШЛАР

28-08-2017 09:18 Navoiy shahri, Yangiliklar

"Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга оид мавзуда бўлиб ўтган учрашувга шаҳар ҳокимлиги вакиллари, прокуратура, ички ишлар бўлими, банк ходимлари, давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ҳамда архитектура бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари таклиф этилди.
Учрашувда ёшлар шаҳар ҳокими ва бошқа мутасадди идоралар раҳ­барларига ишга жойлашиш, имтиёзли кредитлар олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер-жой олиш масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.
Меҳринисо Шоҳназарова коллежда ўқиш баробарида тикувчилик ҳунари билан шуғулланади. У келгусида ихчамгина ўқув марказини очиб, у ерда қизларга бир неча турдаги ҳунар сирларини ўргатишни режалаштирган. Мазкур учрашувда у ҳам мутасадди ташкилот ва муассаса раҳбарларига ушбу фаолияти билан боғлиқ саволлар билан мурожаат этди ва зарур маслаҳат, тушунча ва тавсияларни олди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этишлари учун шароит яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятларнинг чеки йўқ. Жойларда давлат идоралари раҳбарлари билан ўтказилаётган бевосита мулоқотлар уларнинг бу борадаги муаммоларининг ўз вақтида ечим топишига хизмат қилмоқда.
– Мен НДПИ ҳузуридаги 1-сонли академик лицейни тамомлаганман, –дейди мурожаат этган ёшлардан яна бири Дилсора Раҳмонова. – Қуёнчилик фаолиятимни бошламоқчиман. Шунинг учун банкдан кредит олиш масаласида ёрдам беришларини сўраб, банк ходимларига мурожаат этдим.
Шу куни тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар ўзларининг янги бизнес лойиҳалари тўғрисида ҳам гапириб, турли таклифларини билдиришди. Ёшларнинг фаоллигини, тадбиркорлик соҳасидаги тушунчаларини оширишда, уларнинг интилиш ва ташаббусларини янада қўллаб-қувватлашда, қалбларидаги юрт келажагига дахлдорлик туйғусини юксалтиришда бундай учрашувларнинг аҳамияти жуда катта.

М. ЛАТИПОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!