JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА

28-08-2017 09:25 Navoiy shahri, Yangiliklar

Шаҳримиздаги "Ёшлар маркази”да Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги ўқув муассасалари иштирокида "Таълим-тарбия сифатини ошириш – бош вазифамиз” мавзуидаги анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз мустақил лиги нинг 26 йиллиги ҳамда янги 2017­2018 ўқув йили олдидан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган йиғилиш кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унга Навоий шаҳар ҳокимлиги, хотинқизлар қўмитаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчилар таклиф этилди. Учрашувда сўзга чиққан шаҳар ҳокими У. Халилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н. Улуғбердиев устоз­педагогларни Мустақиллик байрами билан табриклади. Шундан сўнг шаҳар ҳокими энг фаол, ташаббускор, фидойи деб эътироф этилган етти нафар мактаб
директорларини ҳокимликнинг Ташаккурномаси билан тақдирлади. – Мен 32 йилдан буён мактабгача таълим муассасасида ишлаб келаман, – дейди 10­МТМ тарбиячи­услубчиси Манзура Давлатова. – Шунингдек, вилоят мактабгача таълим муассасалари шўъбаси раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатаяпман. Мақсадимиз болаларнинг интел лектуал, ахлоқий­эстетик жи ҳ  ат ларини тўғри шакллантириш, уларни мактаб таълимига ҳар томонлама сифатли тайёрлашга эришишдир. Бугунги тадбирда Фахрий ёрлиқ билан тақдирланганим педагоглик масъулиятимни янада оширди. Дарҳақиқат, тадбирда умумтаълим мактабларининг, МТМлар нинг илғор, ўз меҳнати билан бош қаларга ўрнак бўлиб
келаётган ўқитувчилари ва тарбиячи­педагогларидан бир гу руҳи Фахрий ёрлиқлар билан тақ  дир лангани уларни янги орзу­мақ садлар сари руҳ лан тирди. – Бугун педагоглар олдига жуда катта вазифалар қўйилмоқда, – дейди ўқитувчи Мария Турдимова. – Кўп йиллар 5­умум
таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишладим. Ёшлар тарбиясига ўз ҳиссамни қўшганимдан, уларга замонавий илм сирларини ўргатиб, ажойиб шогирдлар етиштирганимдан жуда фахрланаман. Бугунги йиғилишда ўтган ўқув йили давомида эришган ютуқларимиз алоҳида эътироф этилмоқда. Камтарин меҳнатларим эътиборга олиниб, анжуманда Фахрий ёрлиқ билан мукофотландим. Йиғилишда маъруза қилган лар 2016­2017 ўқув йилида эришилган ютуқларни эътироф этиш билан бирга янги ўқув йилида таълим масканларининг моддий­техника базасини мустаҳкамлаш, таълим­тарбия сифатини ошириш тўғрисида ҳам сўз юритдилар. Мактабларнинг мусиқий жамоалари ижро этган дилрабо куй­қўшиқлар тадбир қат нашчиларига байрамона кайфият улашди.

Шуҳрат ҲАЙИТОВ,
шаҳар ХТМФМТТЭБнинг
ўқувчиларни
маънавий-ахлоқий
тарбиялаш шўъбаси раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!