JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИСТИҚЛОЛ АЙЁМИГА МУНОСИБ ТУҲФА

ИСТИҚЛОЛ АЙЁМИГА МУНОСИБ ТУҲФА

11-09-2017 16:26 Navoiy shahri, Yangiliklar

Республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги шодиёналари кунида Навоий шаҳрида янги бунёд этилган 19-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди ва 2 сентябрь – Билимлар кунида унинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Демак, шаҳримизда фаолият кўрсатаётган зиё масканларининг сони яна биттага кўпайди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида барпо этилган минг-минглаб замонавий таълим муассасалари аввало, ўғил-қизларимизнинг пухта билим эгаллашига, уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишига, иқтидору истеъдодларини ривожлантиришга, юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Шаҳримизда янги ўқув йили олдидан фойдаланишга топширилган 19-умумтаълим мактаби ҳам янгидан ишга туширилди ва 700 нафардан зиёд ўғил-қизларни ўз бағрига олди. Муассаса "Темур Малик” масъулияти чекланган жамияти уста-қурувчилари томонидан бунёд этилди. Ушбу бунёдкорлик ишлари учун давлат бюджетидан қарийб 5 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди.
– Таълим масканимизнинг очилиш маросими қўша­лоқ байрам – Ватанимиз муста­қил­ли­гининг 26 йиллиги ва Билим­лар кунида ўтказилгани барчамиз учун қувончли бўлди, – дейди мактаб директорининг ўринбосари Шуҳрат Қаҳ­ҳо­ров. – Очилиш маросимида Навоий вилоят ва шаҳар ҳо­ким­лари, вилоят халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарлари, "Меъморлар” маҳалласи фаоллари, ота-оналар иштирок этди. Шу куни мактабга қабул қилинган 1-синф ўқувчиларига ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди. Барча синфларда ўтилган "Хотира дарслари”да мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хо­тираси ёдга олиниб, унинг давлатимиз мустақиллигининг асосчиси сифатида олиб борган оламшумул ишлари, айни кунларда республикамизда унинг хотирасини абадийлаштириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ало­ҳида эътироф этилди.
Мактаб биносига кирар экансиз, ҳар бир хоналар озода ва шинам эканлигини кўриб, баҳ­ри дилингиз очилади. Синфлар замонавий мебель ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Янги ўқув йилида мактабнинг 1-синфларига 90 нафарга яқин ўғил-қиз қабул қилинди. Билимлар кунида жажжи қиза­ло­ғини етаклаб, мактабга келган, юзларида ҳаяжон акс этиб турган бахтиёр ота-оналардан бирини суҳбатга тортдик.
– Мен шу ҳудуддаги "Меъморлар” маҳалласида яшайман, – дейди Жаҳонгир Маҳмудов. – Қизим Маржона Турғунбоева билим масканининг 1-синфига ўқишга қабул қилинди. У янги мактабнинг биринчи ўқувчиларидан бўлганидан хурсанд. Уйимиз мактабга яқин. Бу биз, ота-оналар учун ҳам, қизимиз учун ҳам жуда қулай. Шаҳримиздаги таълим даргоҳлари сони яна биттага кўпайгани қандай яхши!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳу­қу­қи­га эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафо­латланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, дейил­ган. Дарҳақиқат, респуб­ликамиз миқёсида фаолият кўрсатаётган бу каби таълим муассасаларининг бунёд этилиши, уларнинг замонавий компьютер технологиялари, малакали кадрлар билан таъминланиши бугун давлатимиз назорати ва эътиборидадир. Бундан ташқари, шу юртда туғилиб, вояга етаётган ҳар бир ўғил-қиз умумтаълим мактабларида бепул таҳсил олиш ҳуқуқига эга. Ёшларимизнинг таълим олиш ҳуқуқи устувор қонунларимиз билан мустаҳкамлаб қўйилгани, давлатимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган чексиз ғамхўр­ли­ги, қўллаб-қувватлаши ва эътибори замирида, албатта, фарзандларимиз камоли, уларнинг бахту иқболга эришиши, эртанги порлоқ келажак орзуси мужассам.
Янгидан бунёд этилган ушбу мактаб ҳам бугундан бошлаб билимли, иқтидорли ёш авлодни тарбиялаб камолга етказиши ва бу ёшлар келгусида ўз жонажон ўқув маскани довруғини республикамизга, бутун оламга танитиши, шубҳасиз.

Раъно РАБИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!