JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

11-09-2017 17:09 Navoiy shahri, Yangiliklar

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг  Навоий шаҳар бўлинмаси томонидан мактаб ва муассасалар олдидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, мактаб ўқувчилари ва пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда шаҳар ҳу­ду­дидаги 31 та чорраҳада светофор қурилмалари ўрнатилган бўлиб, улардан 24 таси янги типдаги ёруғлик диодли светофор қурилмаларига алмаштирилди. Светофор қурилмалари ўрнатиш орқали транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланди. Жумладан, "Меъморлар” кўчасида, 3-оилавий поликлиника қаршисидаги чор­раҳа ҳамда Ғалаба шоҳ­кў­часи, "Жебатчи” дўкони қар­ши­си­даги пиёдалар ўтиш жойларида одамлар оқимининг кўплиги ва уларнинг асосий қисмини мактаб ўқувчилари ташкил этишини инобатга олган ҳолда янги типдаги ёруғлик диодли светофорлар ўрнатилди. Шунингдек, Навоий кўчасининг "Қизилқумцемент” АЖ автоколоннаси қаршисида ҳамда Ғалаба ва Бўлат кўчалари кесишган чорраҳаларда янги кўринишдаги замонавий светофорлар жойлаштирилди.
Булардан ташқари, Ғалаба шоҳ­кўчасидаги 8-мактаб олдида ҳамда Толстой  кўчаси билан кесишган чорраҳадаги эски типдаги лампали светофорлар тежамкор ёруғлик диодли светофорларга алмаштирилди. Бундай ишлар Кармана тумани Қўчқор Қаршиев кўчасига Педагогика коллежи бошбекатидан чиқиш жойида ҳамда "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” халқаро автомобиль йўлининг 162-километрида тумандаги 17-мактабдан, 156-километрида 6-мактабдан ҳамда 168-километрида 14-мактабдан чиқиш жойларида ҳам диодли светофорлар ўрнатилиб,  чорраҳалар орқали ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсизлиги таъминланди.
Шунинг баробарида Навоий шаҳри кўча ва йўлларида мавжуд йўл белгиларининг ҳолатини яхшилаш юзасидан ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2015 йилнинг бошидан жорий йил сентябрь ойига қадар шаҳар кўча ва йўлларида 203 та етишмовчи йўл белгилари ўрнатилди ҳамда 187 та  эскирган йўл белгилари ўрнига янги белгилар қўйилди.
Шаҳардаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига ҳайдовчиларнинг диққатини тортиш мақсадида  "Пиёдалар ўтиш жойлари” йўл белгилари ва "Болалар” йўл белгилари, сариқ рангдаги ҳошиялар, янги йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, шаҳар йўлларининг кўплаб мактаб ўқувчилари ўтадиган тартибга солинмаган кесиб ўтиш жойларидаги ётиқ чизиқлар оқ ва сариқ ранглар комбинациясида бўяб чиқилмоқда.
Ислом Каримов шоҳ­кўчасида 11- ва 17-мактабларга ўтиш жойида ҳамда 1-мактабга кесиб ўтиш жойларида, Ғалаба шоҳ­кў­часининг Навоий маданият ва санъат коллежи қаршисида тартибга солинмаган кесиб ўтиш жойларида ҳам шундай тадбир амалга оширилди. Шунингдек, бу жойларга ҳар иккала томондан яқинлашишда 150 метрда 50 йўл белгиси, ҳар иккала томондан 100 метр масофада 30 юқори тезлик чекланган йўл белгиси, "Болалар” йўл белгилари билан ўрнатилди.
Бундан ташқари, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига ҳайдовчиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида Ислом Каримов шоҳкўчасида 12-мактабга ўтиш жойи ва "Лион” бе­катлари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларига, Ғалаба шоҳкўчасининг Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи олдидаги пиёдалар ўтиш жойларига қатнов қисми ўқига ҳар икки томондан яқинлашишда 30 юқори тезлик чекланган ва "Диққат, пиёда” нур қайтаргичли йўл белгилари ўрнатилган бўлса-да, айрим масъулиятсиз ва бепарво ҳайдовчилар  бу ҳолатга лоқайдлик билан қарашмоқда.
Шунингдек, шаҳарнинг Навоий кўчаси ҳамда бошқа қатор кўчаларида мактаб ва коллеж ўқувчилари кўплаб ўтадиган пиёдалар ўтиш жойларига ЙПХ инспектори муляжи ҳамда ўқув­чилар муляжлари қўйилган бў­либ, айрим фуқаролар ва ўқув­чилар томонидан уларнинг плён­каларини шилиб кетиш ҳо­лат­­лари кузатилмоқда.
Юқоридагилардан кўриниб ту­рибдики, шаҳар кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар биргина вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининггина вазифаси бў­либ қолмасдан, барча фуқа­ро­ла­римизнинг ҳам бевосита вазифаси бўлмоғи лозим. Шундагина  бу борада кутилган натижаларга эришган бўлар эдик.

Т. РАМАЗАНОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлим
бошлиғи, подполковник.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!