JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВҚИРОН АВЛОД МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА

НАВҚИРОН АВЛОД МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА

18-09-2017 15:54 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда ёшларнинг ҳар жабҳада фаол, ижодкор ва изланувчан бўлиши, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, эртанги келажак учун бугундан мустаҳкам пойдевор қўйишлари зарурлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бунда, айниқса, навқирон авлод вакилларини Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек устувор вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилотининг муҳим ўрни бор.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар кенгаши фаолиятига назар ташлаганимизда, унинг жонкуяр аъзолари биргаликда бир куч бўлиб, шаҳримиз ёшларининг энг долзарб муаммоларини ечишда уларга маслакдош ва елкадош бўлаётганини кўрамиз.

– Бугун юртимиз ёшлари ягона мақсад йўлида бирлашиб, олға ҳаракат қилиш­моқда, – дейди ташкилотнинг шаҳар кенгаши бош мутахассиси Назир Қайимов. – Ташкилотимиз уларни ҳар жиҳатдан мукаммал тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги акциялар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда. Яқинда бўлиб ўтган "Ёшлар ҳафталиги” тадбирларида ҳам мактаб, лицей, коллеж, институт ёшлари иштирокида қизиқарли спорт мусобақалари, китобхонлик кечалари, футбол ўйинлари ўтказилиб, уларда ўғил-қизларимиз ўз қобилият ва маҳоратларини намоён этишди. Имконияти чекланган ва ногирон ёшлар ҳам эътиборимиздан четда қолаётгани йўқ. Ҳар ой уларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олаяпмиз, китоблар совға қилаяпмиз. Бундан уларнинг кўнгли кўтарилиб, ҳаётга интилишлари, китоб мутолаасига қизиқишлари тобора ортаётганидан ота-оналар ҳам мамнун.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­пуб­­ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берди. Бунга тўлиқ эришиш учун аввало, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик­ларни барвақт аниқлаб, олдини олиш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга, "оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни ошириш жуда муҳим. Шу мақсадда тузилма ёш­ларнинг маънавий оламини бойитиш, китобга бўлган қизиқишларини оширишга қа­ратилган китоб марафонлари ва кўр­газмаларни мунтазам ўтказиб кел­моқ­да. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ички ишлар идоралари ходимлари билан биргаликда "Бозор”, "Ўсмир”, "Тун” рейдларини ўтказиб, вояга етмаган ёшларнинг ота-она кузатувисиз тунги вақтда парклар, тунги клуб ҳамда кафеларда юриши, бозорларда савдо қилиши ва жиноятларга қўл уришларининг олди олинмоқда.

– Ташкилотимиз Ёшларга оид дав­лат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширишда, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар этадиган, шижоатли ўғил-қиз­ларни тарбиялашда ташаббускорлик кўрсатиб, турли давлат органлари билан ҳамкорликда му­ҳим вазифаларни амалга ошириб ке­лаётир, – дейди тузилманинг ша­ҳар кенгаши фаоли, Навоий кончилик коллежининг бошланғич таш­килот сардори Аббос Шойимов. – Унинг барча тадбирларида доимий иштирок этаяпман. Орамизда илмга чанқоқ, истеъдодли, ҳу­нар ўрганишга иштиёқи баланд ёшлар билан бир қаторда дарсдан бўш пайт­ларини бекор ўтказаётган, ҳеч бир тўгаракларга, спорт маш­ғу­лотларига қатнашмайдиган ёшлар ҳам учраб турибди. Биз мана шундай уюшмаган ёшлар ўртасига ўз шиоримиз, қизи­қарли тадбирларимиз билан кириб бормоқдамиз. Мусо­­бақалар, китоб­хонлик кечаларини ўтказаяпмиз. Қадимий ша­ҳар­­ларга саёҳатлар уюштираяпмиз, иқ­ти­дорли, ижодкор ёшларни тўга­рак­ларга жалб этиб, уларни қўллаб-қувватлаймиз. Келгусида шаҳ­­ри­­мизнинг Ислом Каримов шоҳ­кў­ча­си ва Ўзбекистон кўчалари кесиш­­масидаги боғ ўрнида Ёшлар итти­фо­қи­нинг замонавий кўри­ниш­­даги "Маърифат боғи”ни ташкил этишни режалаштираяпмиз. Бу зиё маскани ҳам китобхон ёшларни бир жойга жамлайдиган замонавий маърифат боғи бўлиши шубҳасиз. Шу билан бирга яқин вақтлар ичида Ёшлар иттифоқининг шаҳар кенгаши қошида бир қатор тўгараклар ҳам ташкил этилиши учун амалий саъй-ҳа­ракатлар бошлаб юборилган. Ўй­лаймизки, бу тўгараклар ҳам шаҳ­ри­­миз ёшларининг бўш вақт­ларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун муносиб шароитларни яратиш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳам ташкилотнинг устувор вазифаларидан бири десак янглишмаймиз. Ўтган август ойида бу борадаги муаммолари билан тузилмага мурожаат этган ишсиз ёшларнинг 4 нафари таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди.
Мухтасар қилиб айтганда, авваллари аксарият ҳолларда фақат тадбирлар ўтказиш билан чекланиб қолаётган ташкилот бугун ёшлар ҳаётига оид долзарб муаммоларни ечишда, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларида амалий ёрдам кўрсатаётир, юртимиз келажаги бўлган ўғил-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг бандлигини таъминлашда яқин кўмак­чисига айланаётир. Бу эса ўз олдига буюк мақсадларни қўйган навқирон авлоднинг мазкур тузилмага бўлган ишонч ҳиссини, келажакка умид билан интилишларини, Ватанга муҳаббат ва садоқатини янада оширмоқда.
Раъно РАБИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!