JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҚЎЛИДА ҲУНАР, ДЎППИСИДА ЗАР ГУЛЧЕҲРА ОПА

ҚЎЛИДА ҲУНАР, ДЎППИСИДА ЗАР ГУЛЧЕҲРА ОПА

18-09-2017 16:06 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ота-боболаримиз азал-азалдан ҳунарманд кишиларни эъзозлашган. Фарзандларини уларга шогирдликка бериб, бирор касб-корни эгаллашларига жиддий эътибор қаратишган. Шунданми, эл орасида "Ҳунари бор хор бўлмас”, "Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз” каби ибратли мақоллар пайдо бўлган.

Аждодларимиздан устоз-шогирд анъаналари асосида йигитларга дурадгорлик, темирчилик, косиблик, устачилик каби ҳунарлар ўргатилиб келинаётган бўлса, қизларга асосан тикувчилик, тўқувчилик, зардўзлик, каштадўзлик сингари оғир жисмоний меҳнат талаб қилмайдиган, аёлларга ҳос нафис ишлардан сабоқ берилган.
Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари "Ҳунарманд” уюшмаси Навоий вилоят бошқармаси аъзоси Гулчеҳра опа Шаймуродова ҳам саккиз ёшидан буён зардўзлик билан шуғулланиб келади. Ҳунари орқасидан элда обрў эътибор қозонган.
– Болалигимда уйимизда бувим ва онажонимнинг дўкончалари бўлар­ди, – дейди Гулчеҳра опа. – Унда зар­дўзи ёстиқчалар, келин ва куёвлар­нинг дўппилари каби миллий либослар тайёрлашарди. Уларни кузатиб, ҳавас қилиб, менда ҳам шу ҳунар сир-асрорларини ўрганишга иштиёқ пайдо бўлган. Шунданми, онажоним Ҳо­жи­бе­гим Адизовани устозим деб биламан. Аллоҳга шукур, ҳунарим орқасидан кам бўлмадим. Уйлар қур­дик, машина олдик. Мана аста-секин фар­зандларимни ўқитаяпман. Ай­­ниқса, шогирдларимнинг ота-оналари миннатдорчилик билдиришганда кўнглим тоғдек кўтарилади. Қўлим­да тенгсиз ҳунарим борлигидан фахр­­ла­на­ман, албатта.
Фаолиятини янада кенгайтириб, тайёрлаган миллий либосларини бозорга ҳам чиқаришни мақсад қилган Гулчеҳра опа уйида тикувчилик ва зардўзлик цехини ташкил этган. Айни пайтда бу ерда 12 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Улар тайёрлаган келин-куёвлар либослари, дўппилар, белбоғ, рўмолча, болалар тўнчалари ва саллачалари, паранжи, сўзана, ёстиқ жилдлари ўз харидорларига эга.
Устоз-шогирд анъанаси асосида кўплаб қизларга зардўзлик сирларини ўргатиб келаётган опа республикамизнинг турли ҳудудларида ҳам юзлаб шогирдларга эга. Уларнинг айримлари ишини давом эттириб, турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Истеъдодли шогирдларидан бири, қўшниси ҳамда қариндоши бўлган Гўзал Сирожова устозидан зардўзликнинг энг нозик сир-асрорларини қунт билан ўрганиб, ҳозирда ўзи мустақил равишда давом эттириб келмоқда.
– Қўшни бўлганимиз учун ҳам уларникига кўп чиқиб турардим, – дейди Гўзал Сирожова биз билан суҳбатда. – Улар тайёрлаган либосларни кўриб, ҳайратланиб қолардим. Шунинг учун 1-синфлигимдан дарслардан кейин албатта, Гулчеҳра опамникига чиқиб, қилаётган ишларини қизиқиш билан кузатиб турардим. Шундан ке­йин бу одат бўлиб қолди. То турмушга чиққунимгача ҳам опамга ёрдамлашиб, у кишидан нимадир ўрганишга астойдил ҳаракат қилдим. Ҳозир уринишларим самарасини бериб, ўзим мустақил турли миллий либослар, сўзаналар тикаяпман.
Кетма-кет "Ташаббус-2004”, "Ташаб­бус-2005” ва "Ташаббус-2006” кў­рик-танловида иштирок этган қўли гул Гулчеҳра опа ҳар сафар "Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” номига сазовор бўлган. Бундан ташқари, пойтахтимиз Тошкент шаҳ­рида ўтказилган ҳунармандлар кўргаз­малари иштирокчиси ҳисоб­ланади.
Айни пайтда ишини оилавий равишда давом эттираётган опага бу борада катта ўғли ва келини яқиндан кўмак беришаяпти.
– Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга катта имконият­лар яратилган, – дейди Гулчеҳра опа Шаймуродова сўзини давом эттириб. – Мен бундан унумли фойдаланиб, келгуси йили банк кредити асосида Хитойдан замонавий технологияни келтириб, цехни янада кенгайтирмоқчиман. Шунда тайёрланаётган маҳсулотлар сафига яна янги турдаги сифатли ва арзон бежирим либослар ҳам қўшилади. Бу харидорларимизга ҳам манзур бўлади деган умиддаман.
Дўконга кетма-кет кириб келаёт­ган харидорларни кўриб, уста ва мо­ҳир ҳунармандларнинг қўл меҳ­нати маҳсулотларини халқимиз жуда ҳам эъзозлашига яна бир бор амин бўл­дик. Миллий либосларимиз, ай­ниқ­са, зардўзи сўзаналар, кўз­ни қамаш­тир­гудай товланаётган дўп­пилар ҳамиша урфда эканлигига асло шубҳа йўқ.

Райҳон РАХИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!