JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНДИ

ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНДИ

22-09-2017 17:32 Navoiy shahri, Yangiliklar

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан қабул қилинган давлат дастурида мамлакатимизда аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жа­миятда ҳуқуқий онгни янада юксалтиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланган.

Уларни муваффақиятли равишда амалга ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бунда ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усулларини жорий этиш мақсадида 2017 йилнинг 7 сентябрь санасида Президентимиз томонидан Ўзбекистон Респуб­ликасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди.
Куни кеча вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжумани жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан кучга кирадиган ана шу янги қонун муҳокамасига бағишланди. Унда марказий оммавий ахборот воситаларининг вилоятимиздаги мухбирлари, ма­ҳа­ллий ОАВ вакиллари ҳамда корхона ва ташкилотлардаги ахборот хизматлари мутахассислари иштирок этди.
Анжуманни бошқарма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Музаффар Турдимов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Тадбирда бошқарма мутахассиси Жаҳонгир Норбоев сўзга чиқиб, йиғилганларга қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, ундан кўзланган мақсад ҳамда унинг оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботида эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар тўғрисида атрофлича сўз юритди.
– Қонун тўртта боб ва йигирма саккиз моддадан иборат, – деди жумладан, маърузачи. – Уларда қонундан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар аниқ-равшан белгилаб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлашлари кўрсатиб ўтилган. Бу борада эса оммавий ахборот воситалари энг яқин ва ишончли ҳамкорларимиздир.
– Бугунги тадбир барча ҳам­касбларимиз учун фойдали бўлганлиги шубҳасиз, – деди анжуман қатнашчиси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Навоий вилояти бўйича мухбири Нуриддин Раҳимов. – Чунки бу ерда янги қонун хусусида олган тушунча ва маълумотлар уни аҳоли ўртасида тарғиб қилишда фаолиятимиз сифат ва самарадорлигининг янада юксалишига хизмат қилади.
Анжуманда адлия ходимлари журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!