JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЗАМОНАВИЙ ФЕРМЕРНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

ЗАМОНАВИЙ ФЕРМЕРНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

22-09-2017 17:35 Navoiy shahri, Yangiliklar

Олтин куз фасли бошланиб, атроф тилларанг тусда жилоланмоқда. Бу фасл нафақат табиатининг бетакрорлиги, шу билан бирга деҳқон-фермерлар учун масъулиятли палла эканлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Ушбу фаслда вилоятимиз далаларида ҳам пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш ишлари бошланди.

Илғор фермер Шербек Юсуповни вилоятимизда барча яхши танийди. У бундан 10 йил аввал Кармана туманидаги Нарпай қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудда "Амриддин-Мухлиса” фермер хўжалигини ташкил этиб, пахтачилик ва ғаллачилик бўйича ўз фао­лиятини бошлаган эди. Бугунги кунда юртимизда деҳқон-фермер хўжаликлари учун яратилаётган катта имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланган қаҳрамонимиз ўз хўжалигини анчагина кенгайтиришга эришди ва у бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётир.
– Бу йил 54 гектар ерга пахта уруғи экдик, – дейди Шербек Юсупов. – Ёз ойида сув мўл-кўл бўлиб, ғўза парваришини кўнгилдагидек олиб бордик. Пахтакорларимизнинг тинимсиз меҳнатлари туфайли кўриб турганингиздек, далаларда ҳосил мўл. Бу йил насиб этса, ҳосилдорликни 32 центнерга етказишни режалаштирганмиз. Бунда хўжалигимиз теримчиларидан ташқари, Навоий шаҳридан келиб ёрдам бераётган ҳашарчиларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлаяпти. Қўлда терилган ҳар бир килограмм пахтанинг нархи 400 сўм қилиб белгиланган. Пахтакорларга ҳар икки кунда иш ҳақларини бериб бораяпмиз.
Фермер хўжалигининг дала шийпонига йўлингиз тушса, у ерда теримчилар енг шимариб, пахта теришга киришиб кетганлигининг гувоҳи бўласиз. Далада теримчилар учун барча қулай шароитлар яратилган. Жумладан, ичимлик суви, тушлик овқат уларга вақтида етказиб берилмоқда.
– Навоий шаҳридаги "Истиқ­лол” маҳалласида яшайман, – дейди теримчи Рамазон Шоназаров. – Мана, бугун далаларда пахта йиғим-терим ишлари авжида. Мен ҳам "Амриддин-Мухлиса” фермер хўжалиги далаларидаги теримда иштирок этаяпман. Далада ҳосил мўл. Ғўза чаноқларида етилиб пишган оппоқ пахта ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди. Илғорлар қаторида бир кунда 70-80 килограмм пахта териб топшираяпман. Эрта-индин иш ҳақларини оламиз. Хирмонимиз баракали бўлиши, шубҳасиз.
Ҳозирги вақтда Ш. Юсупов кўп тар­моқли фермер хўжалигида ба­лиқ­чилик ва чорвачиликни ҳам ри­вожлантирмоқда. Жумладан, бугунги кунда у чорвачилик хўжа­ли­гида
58 бош йилқи, 1300 бош қўй ва 313 бош қорамол боқиб, халқимизга сифатли чорвачилик маҳсулотларини етказиб бермоқда. Шу билан бирга бу йилдан бошлаб у ўз хўжалиги ҳудудидаги кўлга дўнгпешона, зо­ғора ва оқ амур балиқларининг 30 килограмм чавоқ­ла­ри ташланганини ҳамда парваришланаётганини, келгусида сифатли балиқ маҳсу­лот­ларини етказиб бе­ришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ҳа, фермернинг иқтисодий имкониятлари кенгаяверса, у янгидан янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошираверади. Шундай имкониятларига таяниб фаолият олиб бораётган Ш. Юсупов келгусида бундан-да юксак муваффақиятларга эришиши тайин.
Р. РАБИМОВА,
ўз  мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!