JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » СИЗ – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ, ЖАМИЯТ ФАХРИ

СИЗ – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ, ЖАМИЯТ ФАХРИ

03-10-2017 14:33 Navoiy shahri, Yangiliklar

Халқимиз муҳтарам устозлар, заҳматкаш ўқитувчилар номини ҳамиша алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Навоий шаҳрида ҳам бугун ўз касбининг билимдони бўлган минглаб фидойи ўқитувчи-педагоглар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шаҳардаги мавжуд 2 та олий ўқув юрти, 6 та коллеж, 4 та академик лицей, 19 та умумтаълим мактаби ҳамда 33 та мактабгача таълим муассасаларида кўп­лаб фидойи ва жонкуяр устоз-педагоглар келажагимиз эгалари бўлган ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Мустақиллик йилларида бунёд этилган билим даргоҳлари замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди, уларга тажрибали ва малакали мутахассис кадрлар жалб қилинди.
Навоий давлат кончилик институти ҳам шундай замонавий билим даргоҳи саналади. Бу ерда 190 дан зиёд ўқитувчи-педагоглар талаба ёшларга билим бериб келишмоқда. Институтнинг профессор-ўқитувчилари нафақат республикамиз миқёсида, қолаверса, халқаро доирада ўтказилаётган йирик анжуман ва видеоконференцияларда, семинарларда фаол иштирок этиб келаётгани институт нуфузи ва кадрлар салоҳиятини янада оширмоқда.

– 14 йилдан буён ушбу соҳада ишлаб келаман, – дейди институт ўқитувчиси, "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони соҳиби Муборак Норматова. – 2016 йилдан янги қурилган бинода ўз фаолиятимизни давом эттираяпмиз. Барча қулай шароитларга эга, замонавий жиҳозланган бундай даргоҳда ишлаш ҳар бир ўқитувчига фахр туйғусини бахш этади, албатта. Ҳар йили ўқитувчиларимиз хорижий давлатларда ўз малакасини ошириб келишади. Жумладан, шу йил катта илмий ходим Ойбек Тўйбоев Ҳиндистондаги Марказий лойиҳалаш институтида малака ошириб келган бўлса, ўқитувчи Охунжон Сайфиддинов Германия элчихонаси томонидан ўтказилган халқаро конференцияда ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди. Яқинда олий таълим муассасалари учун мўлжалланган "Кончилик соҳасига кириш” номли ўқув қўлланмам чоп этилгани соҳадаги доимий изланишларим, тинимсиз меҳнатларим самарасидир. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган "Энг яхши педагог” танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритдим. Бундай танловларнинг доимий ўтказиб келинаётгани ўқитувчиларни ўз устида кўпроқ ишлашга, касб маҳоратини, илмий дунёқарашини, маънавий оламини мунтазам бойитиб боришга ундайди.
Бугун шаҳримиздаги коллеж ва лицейларда ҳам 1060 дан зиёд ўқитувчи-педагоглар, ишлаб чиқариш таълими усталари фаолият кўрсатиб келмоқда.
– Ҳозирги вақтда лицей ва коллежлар ўқитувчиларининг зиммасига ҳар қачонгидан ҳам катта масъулият юкланган, –  дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг бош услубчи-маслаҳатчиси Шоҳрух Тўхташев. – Улар ёшларга фақат билим берибгина қолмай, касб-ҳунар сирларини ҳам ўргатишади. Ўқитувчиларнинг фидокорона меҳнати, ёшлар тарбиясидаги фидойилиги туфайли бу йил Навоий шаҳридан 3 нафар ўқувчи академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларининг рес­публика босқичида юқори ўринларни эгаллаб, олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кирдилар. НДПИ ҳузуридаги 1-сонли, НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицейларда,  Навоий кончилик коллежи ва Навоий тиббиёт коллежида фаолият кўрсатиб келаётган Ноила Йўлдошева, Феруза Турсунова, Зебунисо Аллаева, Жамол Каримов, Фаррух Бафоев, Зиёда Сафарова, Дилдора Жўраева, Лутфулло Мирзаев, Баҳриддин Каримов сингари маҳоратли ўқитувчи-педагоглар намунали фаолияти, ижодкор ва изланувчанлиги билан бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳара­кат­лар стратегиясида таълим тизимини ислоҳ қилиш, соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакага эга кадрларни тайёрлаш каби устувор вазифалар кўзда тутилган. Бугунги кунда ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида таълим муассасаларида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинаяпти. Жумладан, коллеж ва лицейлар олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорлик қилиб, таълим-тарбия ва ўқув-услубий соҳаларда ўзаро тажриба алмашинмоқда. Очиқ дарслар, маҳорат дарслари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, иқтидорли ёшларнинг интеллектуал қобилиятлари қўллаб-қувватланаяпти.
– Мен 7-синфда ўқийман, – дейди Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳзод Жумақулов. – Ўқитувчиларимиз ҳар бир дарсни ахборот коммуникация технологияла­ридан фойдаланиб, ноанъанавий усул­­ларда ва қизиқарли олиб боришади. Меҳрибон устозларимнинг ҳар бир топ­шириқларини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қиламан. Гоҳида эркалаб, гоҳида танбеҳ бериб, биз – ёшларни яхши ўқишга, фанларни яхши ўзлаштиришга ундаётган меҳрибон ва жонкуяр устозларимдан ҳамиша миннатдорман.
Ҳа, бугунги давр шиддаткор. Барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам бўлаётган мислсиз ислоҳотлар, янгиланишлар ўқитувчи педагоглар зиммасига улкан ва залворли масъулиятни юкламоқда. Айниқса, янги ўқув йилидан 11 йиллик ўрта таълим тизими жорий этилгани умумтаълим мактаблари ўқитувчилари масъулиятини икки ҳисса оширди. Юрагида ғайрат-шижоати жўш урган, ёш авлод тарбияси йўлида тинмай  изланаётган, тунларни тонгларга улаб, меҳнат қилаётган устозлар бундай шарафли вазифани бажаришда янги давр руҳи билан ҳамнафас бўлиб, Устоз деган шарафли номни оқлаб келишмоқда. Шу боис биз уларни миллатимиз таянчи, илм боғининг боғбони, ёш авлодларнинг беминнат тарбиячиси ва жамиятимизнинг фахру ифтихори, деймиз.
Раъно РАБИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!