JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МУҲТАРАМ УСТОЗЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

МУҲТАРАМ УСТОЗЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

10-10-2017 16:31 Navoiy shahri, Yangiliklar

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Навоий шаҳридаги "Азамат” кафесида "Байрамингиз муборак, азиз устозлар!” номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ. Турсунов, шаҳар ҳокими У. Халилов, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган устоз-педагоглар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ўқитувчилар, илм боғининг  боғбони бўлган муҳтарам устозлар номини ҳурмат билан тилга олиб, уларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатларини эътироф этишди.
– Мен 20 йилдан буён таълим соҳасида меҳнат қилиб келаман, – дейди 6-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Шерали Жанузоқов. – Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан ўқитувчилар фаолияти учун катта имкониятлар яратиб берилди. Мактабларнинг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланди. Ҳар йили соҳа ходимларининг меҳнати қўллабқувватланиб, фидойи касб эгалари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланаётгани ҳамкасбларим қаторида мени ҳам ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишга ундамоқда. Бугунги тадбирда "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу биргина менга эмас, 6-умумтаълим мактаби жамоасига ҳам берилган муносиб баҳо, юксак эътибор намунасидир.
Байрам тадбирида олти нафар илғор ва тажрибали ўқи тувчи ларга "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилган  бўлса, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келаётган устоз-педагогларнинг 15 нафарига шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлимининг эсдалик совғалари туҳфа этилди. Файзли дастурхон атрофида
ўтириб, дийдорлашган ўқитув чилар ширин суҳбатлар қуришди, бир-бирларини қутлуғ байрам билан табриклашди. "Фарҳод” маданият саройи санъаткорларининг дилтортар куй-қўшиқлари, жозибали рақслари барчанинг қалбига хушнудлик улашди.
Шу куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шаҳримиздаги "Хурсанд” кафесида ҳам соҳа ходимларининг вилоят байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

Норгул ИКРАМОВА,
Навоий шаҳар халқ таълими
бўлими инспектори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!