JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » САХОВАТПЕША ИНСОНЛАРГА РАҲМАТ!

САХОВАТПЕША ИНСОНЛАРГА РАҲМАТ!

10-10-2017 16:38 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ҳаёт турли тасодифларга тўла экан. Гоҳида кайфиятингиз яхши бўлиб, хурсанд ҳолатда юрсангиз, баъзида жисмингиз оғриб, тушкун кайфиятга тушиб қолар экансиз. Менинг ҳам қизим Азиза Бердиева касал бўлиб, оғир хасталик билан шифохонага тушди.

Шифохонада у бир йил даволанди. Сўнгра уни Ҳиндистонга олиб бориб, яна даволатиб келдик. У ерда малакали шифокорлар яхши даволашди ва Ўзбекистонга қайтиб келдик. Ҳозирги вақтда Азизанинг соғлиғи яхши. Бироқ биз яқинда қайта текширувдан ўтиш учун яна Ҳиндистонга бориб келишимиз зарур. Бунга катта маблағ керак бўлади. Шу боис биз яқинда ёрдам сўраб, бир неча корхона ва ташкилотларга, саховатпеша инсонларга мурожаат қилганимизда, улар бизга чин юракдан ёрдам қўлини чўзишди. Ҳозирги кунгача ҳам ёрдам бериш ниятидаги инсонлар телефон орқали биз билан боғланиб, кўмак беришмоқда. Бундан ташқари, муҳтарам Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари би
лан жорий йилдан юртимизда чет эл валютасини сотиб олиш тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ҳамда сарсонгарчиликларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилгани ҳам биз учун катта қулайлик яратди. Бундан жуда хурсандмиз. Мен қизимнинг Ҳиндистон давлатига бориб, даволаниб келиши учун беминнат ёрдам берган Навоий шаҳар ҳокимига ҳамда 5 миллион 500 минг сўм миқдорида моддий кўмак берган "Минор Миллениум” МЧЖ раҳбари Нодирбек Холиқовга оилам номидан чексиз миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бошқа саховатпеша инсонлар ва ташкилотларга ҳам катта ёрдам беришди ва энди Ҳиндистонга қизимни даволатиш учун яна жўнаб кетамиз. Яхши инсонлар ва қўли енгил шифокорлар кўмагида қизим кун сайин соғайиб бора ётганидан хурсандман. Саховатпеша юртдошларимиз ҳамиша соғ ва омон бўлишсин!

Мавлуда ЖУМАЕВА,
Навоий шаҳри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!