JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЁРҚИН ТААССУРОТЛАР БИЛАН ҚАЙТДИК

ЁРҚИН ТААССУРОТЛАР БИЛАН ҚАЙТДИК

16-10-2017 18:11 Navoiy shahri, Yangiliklar

Мамлакатимиз туризм инфратузилмасини ривожлантиришда сайёҳлик ярмаркаларининг аҳамияти жуда катта. 3-5 октябрь кунлари  пойтахтимизда бўлиб ўтган "Ипак йўлида туризм” 23-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳам шундай тадбирлардан бўлиб, унда Навоий вилоятидан ҳам кўплаб сайёҳлик фирмалари, ҳунармандлар, уста-кулоллар ўз амалий санъати намуналари, ҳудудимизнинг миллий меъморчилик обидалари, қадимий ёдгорликлари тасвири туширилган стенд, альбом ва буклетлар жамланмаси, фольклор-этнографик жамоалар фаол иштирок этишди.

Ушбу ярмаркада мен ҳам ўз каштачилик буюмларим билан қатнашдим. Ярмарка доирасида навоийликлар учун ажратилган павильонда намойиш этилган ноёб, қадимий осориатиқаларимиз, кашталар, заргарлик, кулол чилик, тикувчилик, тўқувчилик ҳамда кандакорлик ва бошқа буюмларимиз, қадимий зиёратгоҳ жойларимиз акс этган стенд ва буклетларни турли вилоятлардан келган сайёҳлик фирмалари ҳамда чет эллик сайёҳлар катта қизиқиш билан томоша қилишди. Айниқса, томошабинлар кулолчилик буюмларимиз ва Нурота мактаби услубидаги кашталар билан безатилган либослару буюмларга алоҳида эътибор билан қарашди.

Мен қарийб 30 йилдан буён Нурота услубидаги кашталарни тикиш билан шуғулланиб келаман. Тиккан кашталарим қанчалаб хонадонларни безаб турганини кўрганимда, ўз ҳуна рим дан беҳад фахрланиб кетаман. Бу йўналишда кўплаб шогирдлар ҳам етиштирдим. Мазкур нуфузли халқаро ярмаркада 20 турдан ортиқ каштачилик буюмларим билан иштирок этдим. Сайёҳ лар сўзана, палак, ёстиқ жилдлари, миллий кўйлаклар, костюм, сумка, аёллар ҳамёни каби буюмларимиздан харид қилишди. Айримлари Нурота кашталарига қизиқиб, ушбу буюмларга яна буюртмалар беришди. Ярмаркада нафақат менинг, балки бошқа ҳунарманд ва уста-кулолларимизнинг ҳам намойиш этган буюмларини улар катта қизиқиш билан харид қилишди. Шу билан бирга вилоятимизнинг сайёҳлик фирмалари билан шартномалар тузишди.

Умуман олганда, халқаро ярмарка менда жуда катта таассурот қолдирди. Чунки биз – қатнашчилар у ерда бошқа вилоятлардан келган ҳунарманд ларнинг қўл меҳнати намуналари, миллий либослари билан ҳам танишдик. Улар билан мулоқотда бўлдик. Ярмаркада навоийлик иштирокчилар "Энг яхши ҳунарманд шаҳар” номинациясини қўлга киритди. Бу бизни янада қувонтириб, кейинги фаолиятимиз учун янги-янги мақсадлар, улкан режалар билан олға интилишга, ҳаракат қилишга ундамоқда.

Малика КЕНЖАЕВА,
халқаро ярмарка иштирокчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!