JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҲОРМАНГ, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!

ҲОРМАНГ, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!

17-10-2017 14:33 Navoiy shahri, Yangiliklar

Доно халқимиз азалдан ўз ўгитларида меҳнатсеварлик, ҳалоллик, фидойилик ҳақида уқтириб келади.  Меҳнат қилган кишининг роҳатда яшаши, соғлом бўлиши, оиласига, она Ватанига нафи тегишини  ёшу қари барча бирдек англайди.

Меҳнатда тобланган ки шилар унча-мунча қийин чилик ка бўйин эгмайдилар. Бугунги дориломон кунларда ҳам юртимизда умуммиллий ҳашар – пахта йиғим-терим мавсуми қизғин давом этаётган бир паллада яна бир бор жонкуяр халқимизнинг фидойилигию, жафокашлигига тасанно айтгимиз келади. Далаларда жавлон уриб, пахта тераётган юртдошларимизни кўриб, беихтиёр оқ олтиннинг гўзал чаноқлари худди қор парчаларидек товланаётганига гувоҳ бўласиз.
Вилоятимизда ҳам маҳалла фаоллари, ёшу кекса томонидан пахта йиғим-теримига ўз ҳиссасини қў шиб келаётган теримчилар нинг сони кунданкунга ошиб бормоқда.
Навоий шаҳар Давлат со лиқ инспекцияси сектори кесимида пахта теримида фаол иштирок этаётган отряд раҳбарлари З. Бердиев, Ф. Мирзаевлар бошчилигида шаҳ римиздаги "Ғалаба”, "Ўз бе кистон” маҳалла Фу қа  ролар йиғини ёшу кекса теримчилари З. Эрниёзова, Д. Пардаева, С. Хўжақулова, Г. Рўзиева, З. Бердиева, Н. Ортиқовлар бугунги кунда 90-100 ки лограммдан пахта термоқдалар. Бу борада уларга ёши улуғ инсонлар ўрнак бўлишаяпти. Улардан "Ғалаба” МФЙ оқсоқоли Ҳомид бобо Пўлатов 74 ёшда эканлигига қарамай, деярли ҳар куни 100 килограммдан пахта териб, хирмонга ўз ҳиссасини қўшаётир.
Яқинда шундай илғор теримчиларнинг бир гуруҳига солиқ сектори раиси, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошқармаси бошлиғи Ф. Юлдашев ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқ лаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши раисининг ёш лар масалалари бўйича ўринбосари Ш. Норов томонидан эсдалик совғалари топширилди. Бундай эътиборга муносиб кўрилган теримчилар орасида кунига 90-100 килограммдан ортиқ пахта тераётганлар кўп чиликни ташкил этади.
Айниқса, Кармана тумани Нарпай ҳудудида жойлашган "Кармана Нарпай” фермер хўжа лиги раҳбарияти томонидан ушбу теримчиларга барча зарур шароитлар яратиб берилгани ҳашарчиларга завқ бағишламоқда. Ҳар куни тушлик вақтида иссиқ овқат, ичимлик суви, иссиқ чой ҳамда пахта ўлчаш ва ўз вақтида терим пулини тарқатиш учун тегишли тартибда шароитлар яратилган. Фермер хўжалиги раиси 70 ёшни қоралаган Зайниддин бобо, пахта йиғим-теримида иштирок этаётган барча теримчиларга бош бўлиб, уларнинг иссиқ овқатидан, чойидан хабар олиб турибди.
Бугун қай томонга қара манг, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса – барчанинг бир-биридан қолишмай меҳнат қи либ, юртимиз ривожи учун ўз ҳис са ларини қўшаётганликларига гувоҳ бўласиз. Пахта мавсумида теримчиларга қара ти лаётган алоҳида эътибор эса уларни миллий бойлигимиз бўлган пахта хирмонини янада юксалтиришга ҳисса қўшиши учун сафарбар этаётир.
Ш. НОРОВ,
Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича
Навоий шаҳар кенгаши
раисининг ёшлар масалалари
бўйича ўринбосари

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!