JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ШАҲРИМИЗДА ЕВРОПА КИНОФЕСТИВАЛИ КУНЛАРИ

ШАҲРИМИЗДА ЕВРОПА КИНОФЕСТИВАЛИ КУНЛАРИ

21-10-2017 16:58 Navoiy shahri, Yangiliklar

13-15 октябрь кунлари шаҳримизда "Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Навоий  вилояти ҳокимлиги ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан "Европа киноси кунлари” V фестивали бўлиб ўтди.

Дастлаб шаҳримиздаги "Ёш лар маркази”да фестивалнинг тантанали очилиш маросими ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Европа Итти фоқининг мамлакатимиздаги  делегацияси раҳбари, элчи Эду ардс Стипрайс, "Ўз беккино” Миллий агентлигининг хал қа ро алоқалар бў ли ми бошлиғи Ася Бат ра  ева, Франция эл чихонасининг маданий масалалар бўйича мас ла ҳатчиси Изабель Кэльбель хоним, "Ўзбек кино” Мил лий агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бў лими ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда меҳмонлар бугунги кунда Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Европа кино саноати янгиликлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан бирга қатнашчилар "Европа киноси кунлари” фестивали авваллари фақат Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган бўл са, эндиликда республикамизнинг олис вилоятларида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилаётганини, бу кино ихлосмандлари учун ҳам манзур бўлаётганлигини мам нуният билан таъкидлаб ўтишди.

Фестиваль аввалида Франция кино ижодкорлари томонидан тасвирга олинган "Сўнгги олмос” номли кино намойиш этилди.  Икки кун давомида 2200 дан зиёд томошабинлар ушбу марказда Буюк Британия, Германия, Швейцария, Финляндия ва Франция кино ижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган "Парвоз”, "Кўл ҳақида эртак”, "Хайди”, "Қирол нутқи”, "4 қирол” ва бошқа шу қатори кўплаб бадиий, ҳужжатли ҳамда аниматцион фильмларни бепул томоша қилишди. Миллий ва халқаро кинотанловларнинг нуфузли мукофотларига сазовор бўлган ушбу фильмлар томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.

Тўлқин ХАЛИМОВ,
"Ўзбеккино” Миллий агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!