JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

МУРОЖААТИ

21-10-2017 17:04 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий вилояти маданият ва санъат аҳли ҳамда ижодкор зиёлиларининг 2017 йилги пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан "Зарбдор 30 кунлик” сафарбарлик эълон қилиниши бўйича вилоят пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига.

Азиз дўстлар, вилоятимиз меҳ нат кашлари, теримчиҳашарчилар!

Айни кунларда пахта йиғимтерими ҳал қилувчи паллага кирди. Куни кеча мамлакатимизда пахта йиғим-теримида "Зарбдор 30 кунлик” сафарбарлиги эълон қилингани ҳам олдимизда ўта муҳим дамлар турганлигидан далолат беради. Бу кунлар қўлидан иш келадиган, дилида Ватан ишқи жўш урган ҳар бир киши учун ўзига хос синов дамлари бўлади десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Эрта баҳорда миришкор деҳқон ла римиз она заминимизга барака уруғи қадашган эди. Саратон ва асад ойларидаги кучли ҳарорат ҳам да бошқа қийинчиликларга қара май, сувчи ва механизаторларнинг, бобо деҳ қонларнинг фидокорона меҳнат лари туфайли бу йил далаларимизда мўл ҳосил етиштирилди.

Албатта, етиштирилган ушбу ҳо силни нес-нобуд қилмасдан, ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олишда Сиз азиз ларнинг кўмагингизга янада эҳтиёж сезилмоқда! Барчамизга маълумки, бугунги ҳосил мамлакатимиз иқ тисодиётининг яна да юксалишида, жамиятимиз тарақ  қиётининг янги босқичга кўта ри лишида, қо лаверса, турмушимиз фаровон – дас турхонимиз тўкин, фар  зан дларимизнинг иқболи юксак бў ли ши да муҳим аҳамият касб этади. Буни чуқур ҳис қилган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб, мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиш нафақат бурчимиз, балки виждон амрига ҳам айланиши лозим.

Аҳамиятли жиҳати, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Муҳтарам Юрт бо шимиз томонидан фермерларни қўл лаб-қувватлашга, теримчи лар нинг меҳ на тини муносиб рағбат  лан ти ришга жу да катта эътибор қара тилди. Бу йил ўтган йилга нисбатан пахта хом ашёсининг харид нархлари 40 фоизга, ўз нав батида терим пули ҳам 40 фоизга оширилди. Биринчи теримда бир килограмм пахта учун 420 сўм, иккинчи теримдан эса 500 сўмдан терим пулинингнақд ҳолда берилиши Сиз азизларнинг оилавий даромадингиз ошишига яхшигина ҳисса қўшади, албатта. Теримчилар билан пахта майдонининг ўзида ҳисоб-китоб қилинаётгани эса меҳнаткашлар учун яратиб берилган қулайлик ва имкониятдир. Бу албатта, қилинган меҳнатга эътибор, қолаверса, ҳар бир оила учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Қадрли навоийликлар! Вилоятимизда пахта етиштириш бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Фермерларимизнинг, айни кунларда тонгни ҳам даласида қарши олаётган миришкор бободеҳқонларимизнинг, сувчию механизаторларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли бугун да лаларимизда ҳосил ҳали мўл.

Пахта чаноқларидаги миллий бойлигимизни исроф қилмаслик сизу бизнинг ватан парварлигимизга, фидойилигимизга, жонкуярлигимизга боғлиқ. Шу муқаддас  заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билувчи инсон ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамияти олдидаги бурчини адо этиши ҳам қарз, ҳам фарздир. Хирмонга тўкиладиган ҳар мисқол пахта даромад манбаи эканлигини унутмайлик! Пахта йиғим-терими мавсумида шундай меҳнат кўта ринки лигини ташкил қилайликки, токи ҳар бир навоийликман деган, қалбида Ватанга муҳаббат жўш урган инсон ўзини деҳқондек ҳис этсин. Бободеҳқон зиммасидаги юкни кўтаришга камарбаста бўлиш, эл-юрт корига елкадошлик, ор-номус учун курашиш "Зарбдор 30 кунда” доимий шиорингизга айлансин!

Сиз бободеҳқонга кўмак беришдек хайрли ишингиз билан Муҳ тарам Юрт бошимиз томонидан мамла ка тимизда олиб борилаётган ижти моий-иқтисодий жараёнларга муносиб ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз. Бу борада Сизга куч-ғайрат ва тинмас шижоат, оилангизга эса тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз!

Пахтазорда кўришгунча!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!