JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА УЙ ВА МАШИНА КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА УЙ ВА МАШИНА КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

01-11-2017 15:37 Navoiy shahri, Yangiliklar

Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида Навоий вилояти ички ишлар бошқармси  таркибидаги таянч пунктлари профилактика инспекторлари ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун тантанали қасамёд қабул қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этди. Навоий вилоятида 209 нафар профилактика инспектори фаолият кўрсат моқда. Уларнинг ўз ҳудудларида осойишталик ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам профилактика тадбирлари олиб бориши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик яхши самара бераётир. Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй­жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора­тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан вилоятдаги 80 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашина калити тантанали равишда топширилди.

– Халқимизнинг биз, ички ишлар идоралари ходимларига бўлган ишончини оқлаш йўлида, Ватаним, Президентимга қилган қасамёдим, касбимнинг нақадар масъулиятли ва шарафли эканлигидан дарак беради, – дейди Навоий шаҳридаги "Янгиобод” маҳалласи профилактика инспектори Меҳриддин Баҳронов. – Машаққатли меҳнатимизга рағбат ва қўшимча масъулият сифатида белгиланган ҳудудимизнинг ўзидан барча қулайликларга эга хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосидаги машиналар берилди. Ҳудудимиздаги 7 минг 200 нафар аҳоли билан бир оила вакилларидек ҳамжиҳатликда яшаб, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаяпмиз. Тантанали маросимда Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Ўзбекистон Республи каси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Йўл  дошев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, Бош вазир ўрин босари, Республика Хотин­қизлар қў ми таси раиси Т. Норбоева, Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва бошқалар иштирок этди.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!