JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

01-11-2017 15:50 Navoiy shahri, Yangiliklar

Савдо-саноат палатаси зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири – бу янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларда илгари суриш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш каби масалаларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак беришдан иборат.

Унинг фаолиятидаги муҳим йў­налиш – бу тадбиркорларга мини-технологиялар ва қурилмаларни излаш ҳамда харид қилишда ёрдам бериш. Шу мақсадда маҳаллий тадбиркорларнинг хорижга ўнлаб ишбилармонлик сафарлари уюштирилмоқда. Уларнинг халқаро кўргазмалар ва бизнес-учрашувларда, шунингдек, мамлакат ичидаги кўргазмаларда иштироки таъминланиб келаяпти.

Палата хорижий давлатларнинг савдо-саноат палаталари, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бундай самарали ҳамкорликка мисол тариқасида тадбиркорлик фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган қўшма лойиҳаларни қайд этиш мумкин. Жумладан, Савдо-саноат палатаси қошида фаолият юритиб келаётган Экспертиза ва соф ишлаб чиқариш марказида тадбиркорлар  ISO 9000, ISO 14000, "Кайдзен” халқаро сифат стандартлари бўйича таълим оладилар. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), ГФР Федерал иқтисодиёт ва технология вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури маҳаллий корхоналарнинг 300 дан ортиқ менежерларига Германияда иш ўрганиш имконини яратиб берди. Бу борада мамлакатимизда аёлларни ўқитиш учун мўлжалланган ўқув марказини яратиш имконини берган "Bernina AG” (Швейцария) компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг муваффақиятини ҳам қайд этиш лозим.

Савдо-саноат палатаси унинг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган ҳакамлик судлари тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясида самарали механизмлардан бирига айланди. Ҳозирда бизнесменлар мунозарали масалаларни кўриб чиқишнинг давлат судларига муқобил шаклидан кенгроқ фойдаланиб келмоқда, чунки ҳакамлик судининг қарори худди фуқаролик ёки хўжалик суди қарорига тенг юридик кучга эга.

Хусусий секторнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши туфайли мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити мунтазам равишда яхшиланиб, тадбиркорлик эркинлиги мустаҳкамланмоқда. Буларнинг бари янги кичик корхоналар сонининг ортиши, уларнинг ихтисослигига ижобий таъсир қилмоқда. Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларида кичик бизнес савдодан бошланган, бугун эса ишбилармон шахслар фаол равишда инновацион технологияларни ўзлаштирадиган ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, экспортга йўнал­тирилган ва импорт ўрнини боса оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон тадбиркорлари ташқи бозорларда янада фаол иштирок этиб, уларга юқори сифатли тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал маҳсулотлари, қу­рилиш материаллари, мебель ва кўплаб бошқа товарларни етказиб бермоқда.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда тадбиркорларга реал вақт режимида турли хизматлар тақдим этилиши жараёнини тезлаштириш мақсадида, ССП тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига янги компьютер технологиялари ва дастурий таъминотларни жорий этиш билан фаол шуғуллана бошлади. Деярли бир вақтнинг ўзида Савдо-саноат палатаси томонидан ишга туширилган хусусий корпоратив сайт – www.chamber.uz йилдан-йилга модернизацияланмоқда. Ҳозирда исталган тадбиркорлик субъекти сайтда тақдим этилган интерактив хизматлардан реал вақт режимида фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, сайтда "виртуал кўргазма”, "савдо майдончаси”, "қурилмалар каталоги” модуллари ишга туширилган бўлиб, тадбиркорлар томонидан бериладиган энг кўп саволларга батафсил жавоблар келтирилган. Бундан ташқари, бу ерда ҳуқуқий маслаҳат олиш, шунингдек, мурожаатни тўғридан-тўғри Палата раисига йўллаш мумкин.

"Келажакни бирга қурамиз” шиори остида фаолият юритиб келаётган палата тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беришни, уларнинг манфаатлари ҳимоясини янада такомиллаштиришни мақсад қилган. Унинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан самарали ҳамкорлиги бизнес-муҳитнинг яхшиланиши, ички бозорнинг рақобатбардош маҳаллий маҳсулот билан бойитилиши, янги иш ўринларининг яратилиши, шунингдек, аҳоли турмуш даражасининг янада ўсишига хизмат қилади.

Ж. ЖУМАЕВ,
Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Навоий шаҳар
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!