JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

КОНСТИТУЦИЯ ВА ЁШЛАР

01-11-2017 16:20 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан шу мавзуда Ўзбекистон  Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш  маркази профессор-ўқитувчиларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда давлат органлари ходимлари, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, профессор Б. Тошев, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев ва бошқалар мамлакатимизнинг Бош Қомусининг яратилиш тарихи, хусусан, Конституция лойиҳасининг халқ муҳокамасига қўйилиши унинг инсонпарварлик, адолатлилик принципларини, давлат ва жамият манфаатлари, аҳолининг ҳақ­ҳуқуқларини ифодалаши каби тамойилларни ўзида мужассам этишига хизмат қилганини алоҳида таъкидлади. Давлатнинг мустақиллиги ва суверинетети аввало, унинг асосий қонуни билан белгиланиши, янгидан қабул
қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатлар унга мутаносиб келиши Конституциянинг нақадар аҳамиятли эканлигини англатади. Дарҳақиқат, ёшлар масаласи мамлакатимиз сиёсатининг ажралмас қисмига айланган. Конституциямизнинг 41­моддасида ҳам ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши ёшларнинг тарбияси ва унинг келажаги учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб­қувватлаш тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Айниқса, Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72­сессиясида ташкилотнинг "Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро конвенциясини ишлаб
чиқиш таклифини илгари сургани давлат ва жамият ривожланишида ёшларнинг ўрни нақадар муҳим эканлигини англатади. – Биз, бугуннинг ёшлари Ўзбекистоннинг таянчи ва суянчимиз, – дейди Навоий шаҳридаги 11­умумтаълим мактабининг 10­синф ўқувчиси Сабина Сафарбоева. – Шундай экан, ёшлар ўз конституциявий бурчимизни билишимиз, ундан самарали фойдаланиб, юртимиз келажаги учун муносиб ҳисса қўшишимиз елкамиздаги энг катта масъулиятдир. Бугун тенгдошларим билан таҳсил олаётган замонавий мактабларда барча шароитлар яратилган. Бепул таълим олиш ҳуқуқига эгамиз. Энг муҳими, келажагимизни ўз иқтидор ва интилишимиз билан яратамиз. Учрашувда ёшларни қизиқ тирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қай тарилди.
Н. РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!