JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МАҲАЛЛА ПОСБОНЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

МАҲАЛЛА ПОСБОНЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

01-11-2017 16:34 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрда  "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси низомига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Зеро, мазкур тузилма бугунги кунда маҳалла ҳудудида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, ёшларнинг турли ёт оқим ва ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда, фуқароларнинг фаоллигини оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг энг яқин кўмакчисига айланди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни шаҳар ҳокимияти биносида шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган 30 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини рағбатлантиришга бағиш лан ган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни шаҳар ҳокими, Фуқаро ларнинг ўзини ўзи бош қа риш органлари фаолиятини муво фиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раиси Умарбек Халилов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Шу куни тадбир жараёнида шаҳар ҳокими ташаббуси билан "Маҳалла посбони” жамоат чи лик тузилмаси раҳбарлари иши рағбатлантирилиб, уларнинг ҳар бирига иш жараёнида фой даланишлари ҳамда фаолиятларини такомиллаштириш, маҳал ла аҳолиси, кенг жамоатчи лик ўртасида олиб бораётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақ садида Белоруссия Республикасида ишлаб чиқарилган 31 дона енгил ҳаракат воситаси – вилосипед тақдим этилди.

– Бугунги кунда маҳаллалардаги барча "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ўзининг 9­16 нафаргача таркибий аъзолари билан маҳалла ҳудудида ижтимоий­маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларига сафарбар этилган, – дейди "Мурувват” маҳалласи "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари Ҳошим Хайруллаев. – Бугунги тадбирда бизнинг фаолиятимиз тўғрисида ҳам ижобий фикрлар билдирилди. Айниқса, маҳалла ҳудудида тезкор тадбирларни амалга оширишда маҳалла посбонларига тақдим этилган велосипед жуда ҳам асқотади. Шаҳарнинг "Ўзбекистон”, "Лочин”, "Умид”, "Ватан”, "Матонат”, "Тинчлик”, "Мустақиллик” ва "Меъмор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг фаол ташкилотчи раҳбар лари ҳам шаҳар ҳокими ташаббуси билан ўтказилган бу тадбирдан мамнун эканлигини билдирдилар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, айни пайтда "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг вазифа ва ваколатлари кенгайтирилибгина қолмасдан, балки уларга тақдим этилаётган рағбатлар тизимини такомиллаштиришга ҳам эришилмоқда.

Ў. САНОҚУЛОВ, Фото: М. Максудов.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!