JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЧИҚИНДИДАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТ

ЧИҚИНДИДАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТ

03-11-2017 17:33 Navoiy shahri, Yangiliklar

Мамлакатимизда аҳоли пунктларининг санитария жиҳатдан тозалигини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқиндидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Хусусан, Навоий шаҳрида фаолият бошлаган "Бережливость” хусу­сий ишлаб чиқариш корхонаси турли чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлашга ихтисослашган. Бу ерда кунига 200 тоннага яқин чи­қин­дини саралаб, қайта ишлаш имконияти мавжуд.
– Айни пайтга қадар шаҳар ҳу­ду­дидаги 9-кичик туманда кўп қа­ват­ли уйлар атрофига махсус ер­ости чиқинди контейнерларини ўр­нат­дик, – дейди корхона директо­ри ўринбосари Санжар Адизов. – Ҳозирда 10-кичик туманда ҳам жа­ҳон стандартларига мос, санитар талабларга жавоб берадиган шундай чиқинди йиғиш контейнерларини жойлаштирмоқдамиз. Аҳоли томонидан чиқариладиган маиший чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш мақсадида тижорат банки сармоялари кўмагида корхонамизга Хитой Халқ Республикасидан 600 минг АҚШ доллари қийматига тенг саралаш линиясини келтириб, ишга туширдик. Бу атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, чиқиндидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратади. Айни пайтда корхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан банд бўлиб, лойиҳамиз тўла қувват билан ишлагач, ишчилар сони 150 нафарга етиши режалаштирилган.
Корхонага 750 минг доллар маблағ эвазига хориждан махсус техникалар харид қилинди. Қўшимча равишда юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий техникалар корхона автопаркига келтирилди. Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги "Республика ша­ҳар­ларида маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича кластерларни ташкил этиш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Рес­публикасида ишлаб чиқарилмай­ди­ган махсус техника, технологик ускуна ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш рўйхатларини тасдиқлаш тўғ­рисида”ги фармойиши бу борада ишбилармон тадбиркорга муҳим имтиёз яратди.
Корхонада яна бир янги лойиҳага қўл урилди. Мактабгача таълим ҳамда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган тўрт бўлмали махсус контейнерлар тайёрланиб, таълим муассасаларининг чиқинди йиғиш майдонига ўрнатиш арафасида турибди. Мазкур ерости контейнерларининг афзаллиги шундаки, ҳар бир бўлма маълум турдаги чиқинди учун ажратилган бўлиб, у махсус расм-белги орқали ифодаланган. Бу ўсиб келаётган болаларнинг атроф-муҳитга, табиатга оқилона муносабатда бўлиши, ҳар томонлама маданиятли бўлиб улғайишида муҳим омилдир.

Н. ИСОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!