JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокими Қарори

Навоий шаҳар ҳокими Қарори

03-11-2017 17:47 Navoiy shahri, E`lonlar, Hokim qarorlari
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда
қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун
банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўз­бе­кистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўз­бекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли Қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3597-04/01-04-сонли хатига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳо­лини иш билан таъминлаш тўғ­ри­си­да”ги Қо­нунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2018 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 1742 та (3,91 %) квота иш ўринлари, жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 16,93 фоиз (295 киши);
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 39,6 фоиз (690 киши);
муддатли ҳарбий хизматдан бўша­тил­ганлар учун 7,6 фоиз (133 киши);
ногиронлар учун 4,2 фоиз (73 киши);
шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,3 фоиз (41 киши);
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қа­рорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 7,86 фоиз (137 киши);
одам савдосидан жабрланган шахс­лар учун 0,5 фоиз (9 киши);
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун 3,6 фоиз (62 киши);
кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 12,3 фоиз (214 киши);
атрофдагилар учун хавфли бўл­ма­ган ижтимоий аҳамиятли касаллик­лар билан оғриётган шахслар учун 5 фоиз (88 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахс­лар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳ­ка­масининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган "Иж­тимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахс­ларни ишга жойлаштириш учун иш ўрин­ларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;
иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғри­сида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 ав­густ­даги 186-сонли Қарори билан тас­­диқ­­­лан­ган "Ижтимоий муҳофазага муҳ­­­­тож ва иш топишда қийналаётган шахс­ларни ишга жойлаштириш учун иш ўрин­ларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғ­ри­сида”ги Низомнинг 15-банди, 2-қисмига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахс­лар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағ­ларнинг бир қисмини Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳ­тож ва иш топишда қийналаётган шахс­ларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-банди, 6-қисмига асосан банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳо­фазага муҳтож ва иш қидиришда қийна­лаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёргарлиги тўғрисидаги ахборотнинг ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази Навоий шаҳар ҳокими Қарорини бажармаганлиги сифатида қарашини инобатга олиб, корхона, муассаса ва ташкилотлар "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида назарда тутилган иш ўринларига қўйилган талаблар асосида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахс­ларни ишга жойлаштириш мажбуриятини олади.
7. Навоий шаҳар Бандликка кўмак­лашиш маркази (Л. Аллаёров) бир ҳаф­та муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
8. Мазкур Қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши расмий веб-сайтга ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти А. Асадов зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўрин­босари А. Раджабов зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор расмийлаштирилган кундан бошлаб кучга киради.

Навоий шаҳар
ҳокимиУ. ХАЛИЛОВ.

2017 йил, 27 октябрь,
Навоий шаҳри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!