JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЙЎЛИДА

ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЙЎЛИДА

03-11-2017 18:02 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳрида "Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий давлат кончилик институти, "Ўзкимёсаноат” акция­дорлик жамияти ҳамда соҳага тегишли қатор олий ўқув юртлари ҳам­­корлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, АҚШ, Гер­мания, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Англия, Франция, Италия,
Австрия каби қарийб 20 мамлакатдан 60 нафарга яқин таниқли олимлар, етакчи компания ва ишлаб чиқариш корхоналари мутасаддилари ва мутахассислари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг таклифи ва ташаббуси билан Навоий дав­лат кончилик институтида фан ва таълимнинг интеграциясини ривож­лантириш мақсадида мазкур халқаро конференциянинг ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фан­лар Академиясининг Навоий бўлимининг ташкил этилиши илм-фан соҳасидаги улкан ютуқлардан бири бўлди.

Дарҳақиқат, юртимизда аниқланган ер ости ресурслари захирасининг асосий қисми Зарафшон воҳаси ҳиссасига тўғри келади. Масалан, олтин, уран, вольфрам, фосфор каби фойдали қазилмалар Қизилқум кенгликлари қаридан олинади. Бугунги кунда бундай табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта ишлашда истиқболли лойиҳаларни амалиётга кенг қўллаш муҳим омилдир. Айни мақсадда ташкил этилган халқаро конференцияда жаҳон­нинг нуфузли илмий тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари олимларининг воҳада кончилик саноати истиқболига бағишланган 154 илмий мақолалари муҳокама этилди. Геотехнология ва минерал хом ашёни қайта ишлаш, нанотехнология ва кимёвий технология, машинасозлик, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва автоматлаштириш, муқобил энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва экология йўналишларида иш олиб борган конференцияда 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.
– Ҳар бир давлатнинг миллий иқтисодига улкан ҳисса қўшадиган муайян ҳудудлари бўлади, – дейди Ўзбекистон Республикаси ФА Навоий бўлими раиси Абдураззоқ Мирзаев. – Қизилқум минтақаси, айнан Зарафшон воҳасида мамлакатимиз ерости захирасининг асосий қисми – Менделеев жадвалидаги кимёвий элементларнинг аксарияти мавжуд. Шу боис, ҳудудда саноатни жадал ривожлантириш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш, минтақа муаммоларини ҳал этишда фан, ишлаб чиқариш ва таълим интеграциясини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Конференцияга ҳам воҳа саноати ривожи ва истиқболи, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган нуфузли олимларнинг илмий изланишлари саралаб олинди.
Бугунги кунда Зарафшон воҳасида долзарб масалалардан бири саноат корхоналари томонидан атмосферага чиқинди газларнинг чиқишидир. Мазкур муаммо бўйича Навоий давлат кончилик институти талабалари ҳам илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда. Йўналишлар бўйича беш секцияга бўлинган ҳолда давом этган конференцияда хорижлик олим ва мутахассисларнинг илмий маърузалари тингланиб, институт магистрантлари томонидан бу каби воҳага оид муаммоларнинг ечимига бағишланган ишланмалар тақдимоти ўтказилди.

– Мазкур нуфузли илмий конференцияда иштирок этганимдан мамнунман, – дейди Невада университети профессори (АҚШ) Жорж Данко (George Danko). – Мамлакатингиздаги ҳамкасбларим, талабалар билан суҳбатлар ва мунозаралардан бу ерда таълимнинг жуда юксак даража ривожланганини англадим. Тақдимот жараёнларида талабалар ўз устида қай даражада мукаммал ишлашгани, илмий тадқиқотининг изчиллиги яққол сезилиб турибди. Бу тадбир ҳар томонлама манфаатли ва самарали бўлди, деб ўйлайман. Энг муҳими, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциялашуви ривожида кенг имконият яратилди.
Халқаро анжуманда кончилик са­ноатида замонавий ҳамда сама­рали усуллардан фойдаланиш, ўз­лаш­тирилган лойиҳаларни босқичма-босқич ривожлантириш ва модернизация қилиш борасидаги изланишлар ҳақида фикр алмашилди. Илмий конференцияда хорижий илмий марказлар билан 20 га яқин ҳамкорлик шарт­номалари ва меморандумлар имзоланди.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!