JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КИТОБ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

КИТОБ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

03-11-2017 18:09 Navoiy shahri, E`lonlar

Китоб – замонлар тўлқинида сузувчи, ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи тафаккур кемасидир.  Унинг ҳар бир саҳифаси ҳикматларга бой ва дилларга рўшнолик  киритиб, эзгу туйғуларни уйғотмоққа қодир.

Мутолаа жараёнида биз хаёлан  маънавий оламнинг турли манзилларига саёҳат қиламиз. Шунда китоб билан сирли равишда узилмас ришта пайдо бўлади. Асарни қалб қўри ила ўқиётган китобхон албатта, унинг сюжетига чуқур сингиб кетади, ўзини қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, дарду ташвишларига ҳамроҳ кишидек сезади. Президентимиз томонидан қабул қи лина  ётган китоб мутолааси ва тарғиботи, кито б хонлик маданиятини оширишга оид қатор қа   рорла ри юртимизнинг барча ҳу дуд ларида аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоблар сонини эмас, китобхонлар салмоғини оширишга асосий эътибор қаратишга замин яратмоқда. Шу муносабат билан бизнинг ахборотресурс марказимизда "Китоб билан келажак сари” шиори остидаги китоб марафони ҳамда акция ташкил этилди.

Унда ўқувчилар ва уларнинг отаоналари, ўқитувчилар, "Бунёдкор” маҳалласи аҳолиси иштирок этди. Бу ерда "Навоий Грант канц савдо” МЧЖга қарашли "Болажон” китоб савдо дўконининг 210 турдаги адабиётлари ҳамда "Шарқ зиёкори” фирмасининг 100 га яқин китоблари намойиш этилди.  Марафонда педагог ходимлар ҳамда коллеж ўқувчилари ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган китобларни харид қилиб, АРМга совға қилишди ва марказ китоб фондининг бойишида ўз ҳиссаларини қўшишди. Айни пайтда ахборот-ресурс марказимизда  автоматлаштирилган тизим асосида иш олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 2575 номда, 33425 нусхадаги китоблар ва электрон каталог версияси яратилди. Бунда 210 нусхада китобларнинг тўлиқ матни киритилган.

Нозима НИЁЗОВА,
Навоий тиббиёт коллежи
АРМ ходими.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!