JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҚУЛАЙ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ

ҚУЛАЙ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ

13-11-2017 14:58 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий вилоятида Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб  чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вилоят идоралараро комиссияси тузилди.

Махсус ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида айни пайтгача хусусийлаштирилган 1386 корхона ва объект хатловдан ўтказилиб, 873 таси фаолият юритаётганлиги, 384 объект бузилганлиги ва 129 таси ҳануз гача бўш турганлиги аниқланди.
– Вилоятда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити инобатга олиниб, айниқса, 102 истиқболли лойиҳа бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, – дейди Хусусийлаштирилган корхона ларга кўмаклашиш ва ра  қо батни ривожлантириш дав  лат қў митаси Навоий вилояти ҳу ду дий бош қар   ма  си шўъба мудири Б. Со лиев. – Дастур асосида 2017-2018 йилларда мазкур лойи ҳа ларга 255,6 миллиард сўм лик инвестициялар киритиш, бунинг натижасида 1830 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу борада тижорат банкларининг 175,6 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағлари ташаббускорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Пировардида 156,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш имконияти пайдо бўлади. Энг муҳими, 1,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳал лий маҳсулотни экспорт қилиш кўзда тутилган.
Айни пайтга қадар белгиланган лойиҳалар бўйича 130,2 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, тижорат банкларининг 98 миллиард 5 миллион сўмлик кредит маблағлари 13 лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Шунингдек, 31 лойиҳа бўйича олиб борилган амалий ишлар натижасида қарийб 300 янги иш ўринлари яратилиб, корхоналар томонидан аллақачон сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Навоий шаҳридаги "Elektrokimyozavodi” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти балансида бўлган бўш турган объект негизида йиллик қуввати 500 тоннага тенг бўлган сульфид натрий кукуни ишлаб чиқариш цехининг ишга туширилиши натижасида 12 та янги ишчи ўрни яратилди.
Бироқ вилоятда яратилган имтиёз ва имкониятларга қарамай, ҳанузгача фойдаланилмасдан турган ер майдонлари ва объектлар мавжуд бўлиб, мукаммал инвестиция дастури ишлаб чиқмаган ва ҳеч қандай амалий ишларни бошламаган лойиҳа ташаббускорлари билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят идоралараро комиссияси иштирокида тадбиркор ва лойиҳа ташаббус корлари билан учрашувлар ўтка зилаёт гани ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Н. ИСОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!