JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЎЙЛАБ, ЎЙНАБ, ҚУВНАБ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛАМИЗ!

ЎЙЛАБ, ЎЙНАБ, ҚУВНАБ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛАМИЗ!

19-11-2017 07:28 Navoiy shahri, Yangiliklar

Болалик инсоннинг энг бахтиёр, гўзал ва беғубор давридир. Айни шу вақтда унга берилган билим тошга ўйилган нақш каби бир умр хотирасида қолади.

Шаҳримиздаги "Нигина” номли 4-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган кичкинтойлар юқоридаги иборага амал қилган ҳолда билимларини бойи­тиб, ҳар бир кунини мароқли ва сермазмун ўтказишмоқда. Маскан ҳовлисига кирар экансиз, бу ердаги озодаликдан баҳри дилингиз очилади. Таълим муассасасида 380 нафар болажонлар "Жасмин”, "Лола”, "Мойчечак” ҳамда "Бинафша” каби гуруҳларда илк сабоқларни олишлари, мароқли ҳордиқ чиқариб, шодон ўйнаб-кулишлари учун етарли шароитлар яратилган.
– Болажонларни миллий руҳда тарбиялашда китобларнинг ўрни беқиёс, – дейди МТМ мудираси Зебо Бўтаева. – Шунинг учун ҳам биз боғчада ҳар ойда бир марта китоб акциясини ташкил этиб турамиз. Яқинда шундай акциялардан бирини "Мен фарзандимга китоб совға қилган кун” шиори остида ўтказдик. Акция доирасида ота-оналар ҳар бир гуруҳ учун турфа китобларни ҳадя қилиб, гуруҳлар­даги "Кутубхона маркази”нинг бир-би­ри­дан қи­зи­қарли китоблар билан бойишига ҳисса қўшишди. Улар орасида "Ўзбекча-инглизча расмли луғат”, "Ҳайвонот оламининг катта эн­циклопедияси”, "Болалар энциклопедиялари”, "Ўзбек халқ эртаклари”, "Қувноқ алифбо” каби кичик ёшдаги болаларни қизиқтирадиган қатор китоблар мавжуд.

Айни пайтда таълим муассасасида бадиий адабиёт ва атроф-муҳит билан таништириш, илк математик тасаввурларни уйғотиш, лой иши, расм чизиш, қуриш-ясаш, жисмоний тарбия, мусиқа машғулотлари ўтказилиб келинади. Бундан ташқари, шахмат-шашка, жажжи қўшиқчи, инглиз ва рус тили ҳамда ота-оналарнинг талаб­ларидан келиб чиқиб, саводхонлик тўгараклари ташкил этилган.
Гуруҳларда кичкинтойларга "Ўй­лаб, ўйнаб, қувнаб таълим-тарбия оламиз!” шиори остида таълим бериб келинмоқда. Айниқса, "қувноқ поездча” доскаларида олиб борилаётган машғулотлар ўзига хослиги билан болажонларни жалб эт­моқда.
– Муассасамизда болажонларнинг овқатланишига алоҳида эътибор берамиз, – дейди муассаса услубчиси Зебинисо Раупова. – Ошхона ва ювиниш хоналарида болалар учун барча шароитлар мавжуд. Бундан ташқари, масканимизда "Болажон” дастурига асосан, тарбияланувчиларни кичик­лигидан миллий урф-одатларимизга ҳур­мат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида буюк алломаларимизнинг туғилган кунлари, турли байрамлар кўтаринки руҳда ўтказилиб, уларга ота-оналар так­лиф этилмоқда.
Яқинда "маҳалла-мактаб-мак­таб­гача таълим муассасаси” ҳам­кор­лигида ҳудуддаги МТМга қат­намайдиган болалар рўйхати тузилиб, уларни 5-7 номдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш мақ­са­дида 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига етказилди.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябр­да қабул қилинган "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муассасамизда ҳам таълим-тарбияга эътибор янада кучайтирилмоқда, – дейди МТМ мудираси Зебо Бўтаева. – Жумладан, масканимизда ишлаётган педагог ходимларнинг 12 нафари олий маълумотли мутахассислардир. Ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва номутахассис ходимларимиз малакасини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаяпти. 2 нафар ходимимиз Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида мактабгача таълим йўналишида шарт­нома асосида ўқиётган бўлса, 8 нафари Навоий давлат педагогика институти сиртқи бўлимида ўқиш мақ­садида ҳужжатларини
топшир­ган.
Бу ерда болаларнинг овқатланиш рационига катта аҳамият берилиб, уларга ёшига мос, ҳазм жараёнини оғирлаштирмайдиган витаминларга бой, тўйимли ва мазали овқатлар берилади. Шунингдек, фитобар ташкил этилган бўлиб, кичкинтойларга ҳар куни жадвал асосида юқумли касалликларга қарши турли доривор гиёҳлардан тайёрланган шифобахш дамламалар ичирилади.
Бир сўз билан айтганда, муассасада жажжилар билан ишлаш намунали йўлга қўйилган. Ота-оналар эса болаларини ишончли қўлларга топшириб кетаётганлик­ларидан кўнгиллари тўқ.

Райҳон РАХИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!