JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ШИФОКОРЛАР ЗАМОНАВИЙ УЙЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

ШИФОКОРЛАР ЗАМОНАВИЙ УЙЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

19-11-2017 07:51 Navoiy shahri, Yangiliklar

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган 11 нафар малакали мутахассис ва раҳбар кадрларга замонавий уй-жойлар топширилди.

Мамлакатимизда тиббиёт со­ҳа­сини тубдан ислоҳ қилиш, аҳо­лига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, шифокор мутахассисларнинг малакасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Айниқса, бирламчи бўғин – патронаж хизматидан самарали фойдаланилаётгани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. Вилоятимизда ҳам бу борада салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда вилоят тиббиёт соҳасида 15 минг нафардан ортиқ шифокор меҳнат қилмоқда. Жорий йилда инвестиция дастури асосида 10 соғлиқни сақлаш объекти барпо этилди. Айни мақсадлар учун 16 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш  мақсадида  туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда оилавий поликлиникалар 1 миллиард 167 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Соҳага 23 замонавий тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Энг муҳими, вилоятдаги 147 та қишлоқ врачлик пунктлари негизида 34 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига JICA халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан 5 миллион 610 минг долларлик 92 турдаги энг замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг ажратилгани малакали мутахассисларимиз томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имкониятини яратди.
Марказдан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Навоий вилоятига сафарбар этилган мутахассисларга иш ва турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида Навоий шаҳрида оилавий поликлиника сифатида фойдаланилган кўп қаватли бино тураржойга мослаштирилиб, қайта таъмирланди.
– Байрамга муносиб совға сифатида топширилган шинам хонадонда фаровон ҳаёт кечириш, ишимизнинг янада самарали бў­лиш­ида муҳим омилдир, – дейди Навоий вилоят силга қарши кураш диспансери бош шифокори Ҳ. Муҳамедов. – Аҳоли саломатлиги муҳофазаси йўлида вилоятда яратилаётган имкониятлар бугун биз, соҳа мутахассисларидан масъулият ва билим талаб этмоқда. Ўйлайманки, ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиб, соғлом турмуш кечириши учун зарур маслаҳат ва тавсияларни аямаймиз.
Сана муносабати билан Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар мажмуасида байрам тадбири таш­кил этилди. Соҳада фидойилик кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ шифокорлар муносиб тақдирланди. Хонадон соҳибларига калитлар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Тур­су­нов сўзга чиқди.
Нуриддин РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!