JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ФАРОВОНЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ

ФАРОВОНЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ

24-11-2017 17:23 Navoiy shahri, Yangiliklar

Инсон ўз келажагининг бунёдкоридир. Дунё тараққиёти тарихида эса бу ҳаракат глобаллашув  жараёнларини, фан-техника ривожланишини, оламшумул кашфиётларни юзага келтирди.

Албатта, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимиз тараққиётига ҳам таъсир ўтказиб, дунё харитасидан кучли ва ривожланган давлат сифатида ўрин эгаллашимизда муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, истиқлол шарофати билан бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизга асос солингани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, айнан мустақиллик йилларида мамлакатнинг му­ҳим ҳужжати бўлган Конституция фуқароларнинг қадр-қиммати, шаъни, эркинлиги, шахсий дахлсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, барча имконият ва имтиёз эшикларини очди. Бунга эса эндиликда ҳар бир кунимиз гувоҳ.
Ўзбекистон Республикаси Кон­ституциясининг қабул қи­ли­ниши давлатимиз эзгу мақ­сад­ларининг ҳуқуқий кафо­лати, қолаверса, миллий ҳу­қуқ­ла­римиз таянчи, пойдевори ҳамдир.
Асосий Қонунимизда шу вақт­га қадар ижтимоий муно­са­батлар талабидан келиб чи­қиб, етти марта ўзгартиш ва қў­шим­чалар киритилди. Мамла­ка­тимизда Конституцияга ўз­­гар­­тиришлар киритишнинг мах­сус тартиби мавжуд бў­­либ, у Бош Қомусимизнинг 127-мод­­дасида ўз аксини топган. Яъни, "Ўзбе­кистон Респуб­ли­касининг Конституциясига ўз­гар­­тиришлар тегишинча Ўзбе­­кистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади”.
"Ўзбекистон Республика­си­нинг Конституциясига ўзгар­ти­шлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун билан 2017 йил 1 июндан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий судини ва Ўзбекистон Рес­публикаси Олий хўжалик судини бирлаштириш, маъмурий ҳамда иқтисодий судларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидалар амалга киритилди.
Қонун 2 моддадан иборат бўлиб, унда Конституциянинг 7 та моддасига (80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддалар) ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Қонуннинг мақсади унинг муқад­димасида белгилаб қўйилди: Ўзбекистон Респуб­ликасининг Конституциясига ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбе­кис­тон Республикасида суд тизимини такомил­лаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳо­ки­ми­ятининг чинакам мустақил­ли­ги­ни таъминлашдир.
Конституциянинг 80-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларида ўзгаришлар бўлди. Модданинг 4-банди "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш” таҳририда қабул қилинди.
Худди шунингдек, 81-модданинг еттинчи қисмидаги "Олий хўжалик суди” деган сўзлар
"Судьялар олий кенгаши” деган сўз­лар билан алмаштирилди. 83-мод­дадаги "Олий хўжалик суди” деган сўзлар чиқарилди.
Мухтасар айтганда, Конс­титуция фуқаролар тинчлиги, миллий тотувлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлигига, барқарор сиёсий ва­зиятга эришиб келаётганлигимизнинг пойдевори сифатида хизмат қилиб келмоқда. У мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сар­ҳад­­ларимиз дахл­сиз­ли­гини, бар­чамизнинг тинчлигимиз ва юртимиз осойишталигини таъминлашда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шундай экан, уни билиш, чуқур идрок этиш, амал қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Нодир ДЖУРАЕВ,
Бош прокуратура
Олий ўқув курслари тингловчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!