JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БЮРОКРАТИК ТЎСИҚ ВА ЧЕКЛОВЛАРГА ЙЎЛ ЙЎҚ

БЮРОКРАТИК ТЎСИҚ ВА ЧЕКЛОВЛАРГА ЙЎЛ ЙЎҚ

24-11-2017 17:29 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўтган ҳафтада шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Ражабов раислигида ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташқи савдо фаолияти ҳамда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда мамлакатимизда иқ­тисодиётни эркинлаштириш, тад­бир­корликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи савдо операцияларини бош­қариш ва кенгайтиришга доир тизимли ишлар амалга ошириб келинаётганлиги таъкидланди.
Ҳали-ҳануз ортиқча тўсиқлар, замон талабларига жавоб бермайдиган ва маҳаллий тадбиркорларнинг ташқи савдо фаолиятида иштирок этишига тўсқинлик қилаётган турли идоравий йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар мавжуд эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу муносабат билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб тадбиркорлик субъектлари турли тоифаларининг таклифларини ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда муҳтарам Президентимиз томонидан муҳим фармон ва қарорлар имзоланди.
Мазкур фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши билан экспортёр корхоналарнинг кўплаб муаммоларини бартараф этиш билан бирга бюрократик тўсиқ ва чекловлар олиб ташланди десак, муболаға бўлмайди.
Жумладан, Президентимизнинг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортни лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, экспорт-импорт операцияларига лицензиялар бериш функцияларини ягона органда бирлаштириш мақсадида лицензиялаш функциялари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Бундан буён, қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам миқдоридаги импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш шарт эмаслиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, тендер савдолари натижалари бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган импорт контрактларни ҳам экспертизадан ўтказиш бекор қилинди. Бунда тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича тузилган импорт контрактлари кўшимча экспертизадан ўтказилмасдан ҳисобга қўйилади.
Юртбошимиз томонидан қабул қилинган "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида”ги қарорга асосан, энди экспорт операциялар бўйича муд­дати ўтган дебиторлик қарзи ҳосил бўлишини ҳисоблаш муддати узайтирилиб, маҳсулот экспортга жўнатилган кундан бошлаб, 120 кун этиб белгиланди (илгари бу муддат 60-90 кун бўлган).
"Тадбиркорлик фаолияти эркин­лигининг кафолатлари тўғри­си­да”ги Ўзбекистон Республикаси Қо­нуни нормаларидан келиб чиқиб, тад­биркорлик субъектларига ўз маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича берилган ҳуқуқлар инобатга олинган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов тўламасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ва суғурта полиссиз экспорт қилишга рухсат этилди (Янги мева-сабзавот маҳсулотлари ва айрим турдаги хомашё товарлари бундан мустасно).
Бундан ташқари, қарорга биноан, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, экспортёрларнинг Ўзбекистон Рес­публикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига олдиндан 100 фоиз тўлов тўлангандан сўнг экспорт контракти тузмасдан инвойслар асосида (счёт-фактура) экспорт қилиш ҳуқуқи берилмоқда (Бунда, янги мева-сабзавот, узум, полиз, дуккакли маҳсулотлар, шунингдек, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланади).
Шунингдек, мазкур қарор билан, муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳосил бўлишига йўл қўйганлиги учун ҳам экспорт қилувчиларга ҳам импорт қилувчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари тат­биқ этиш бўйича ягона ёндашувнинг қўлланилиши, бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар (форс-ма­жор) даврида хорижий валютадаги тушум тушишининг муддатини ушбу даврга узайтирилиши, экспорт контракти бўйича дебиторлик қарз миқдорини экспорт қилувчи ҳисоб рақамига тушган суғурта қопламаси миқдорига камайтирилиши белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, имтиёзлар асосида олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан божхона юк декларациясини мажбурий тақдим этиш ҳамда "Вақ­тин­ча олиб кириш” божхона режимида бўлган товарларни қайта экспорт қилиш учун божхона идоралари томонидан рухсатнома беришга доир талаблар бекор қилинди.
Президентимиз томонидан 2017 йил 6 ноябрь куни имзоланган "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шу­нингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғ­ри­сида”ги қарори асосида тадбиркорларга маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги ҳамда норезидентлардан 100 фоизлик олдиндан тўлов олишга риоя қилган ҳолда экспорт шартномаси тузмасдан инвойс (счёт-фактура) асосида мева-сабзавот маҳ­сулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Бундан ташқари, экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш­да, ташишда ва сотишда табиий йў­қотиш нормативларига тузатишлар киритиш белгиланади.
Шунингдек, 2017 йил 15 ноябр­дан бошлаб, экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар уларнинг томорқасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатсиз қўлланилади. Маҳсулотларни экспорт қилиш фақат муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган чет эл харидорига рухсат этилмайди. Юқорида қайд этилганлардан ташқари мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти божхона расмийлаштируви кўрик ҳужжати тузатилгандан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу фармон ва қарорлар экспорт қилувчи корхоналарнинг реал даромадларини ва уларнинг ташқи савдо бозорларида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Неъмат ОМОНОВ,
шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик
масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!