JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КИТОБ, КУТУБХОНА, КИТОБХОН – ЗИЁ ТАРҒИБОТЧИСИ

КИТОБ, КУТУБХОНА, КИТОБХОН – ЗИЁ ТАРҒИБОТЧИСИ

24-11-2017 17:40 Navoiy shahri, Yangiliklar

Зиё нурига чўмган оиланинг фарзандлари шубҳасиз, Ватанимиз келажаги, халқимиз ишончи ва таянчидир. Шундай фидокорона касб эгалари борки, уларнинг вазифаси зиё улашувчи кутубхонадек табаррук жойда фаолият юритиб, каттаю кичик инсонлар қалбига илм-у ҳикмат улашишдир.

Бугунги кунда юртимизда китобхонликка, китоб мутолаасига жуда катта эътибор берилаётгани бу касб эгаларини янада фаол ишлашга ундамоқда. Таълим даргоҳимизда ҳам ўқувчиларнинг китоб ўқишига, бадиий асарларни дилдан севиб мутолаа қилишига алоҳида эътибор қаратилиб, барча шарт-шароитлар яратилган. Яқинда ўтказилган "Китоб, кутубхона, китобхон – зиё тарғиботчиси” мавзусидаги услубий-амалий семинар ҳам бевосита китобхонликнинг инсон ҳаётидаги ўзига хос ўрни ҳақида бўлди.
Семинар Навоий вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  институти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгашининг мактабдаги бош­­­ланғич ташкилоти билан ҳам­кор­ликда ташкил этилиб, унда ҳудуд­да­ги мактабларнинг кутубхоначилари ҳамда бир гуруҳ тингловчилар   иштирок этди.
Тадбир давомида қатнашчилар Д. Камолова раҳбарлигида 9-синф ўқувчилари билан "Даҳоларнинг ёш авлодга башорати” мавзусидаги чиқишлари орқали Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳи­рид­дин Муҳаммад Бобур, Увайсий ва Нодиранинг  китоб мутолааси  ҳақидаги такрорланмас фикрларининг гувоҳи бўлишди.
Мактабдаги ҳар бир бурчак китобхонликка хос равишда безатилганлиги барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, мактаб залида  "Мўйқаламда жонланган қаҳрамонлар” мавзусида  расмлар кўрик-танлови ҳамда кўргазмаси ташкил этилиши ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Семинар сўнгида мактаб директори А. Азимов шаҳар ва туман мактабларидан келган мактаб кутубхоначиларига ўзаро тажриба алмашиш орқали китобхонликни янада кенг тарғиб этишни таклиф этди.
Сожида ҒАНИЕВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!