JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МАҚСАДИМИЗ – ОТА-ОНАЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ

МАҚСАДИМИЗ – ОТА-ОНАЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ

04-12-2017 14:53 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол ўсиб-улғайишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Шаҳримиздаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасида 380 нафар кичкинтойлар тар­би­я­ланмоқда. Барча хоналар шинам, кенг ва ёруғ. Болажонлар учун ҳар бир гуруҳда "Кутубхона маркази”, "Табиат бурчаги” ҳамда уларни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида "Миллий бурчаклар” ташкил қилинган. Энг муҳими, бу ерда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланиб, сув қувурлари, иситиш тизимлари тўлиқ ишга туширилган.
– Муассасамизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари асосида тизимли ишлар олиб борилаяпти, – дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Баҳора Зокирова. – Жумладан, соҳага оид қабул қилинган қарорлар билан жамоани таништириб, "йўл харитаси”ни ишлаб чиқамиз. Шу асосда тадбирлар режасини тайёрлаб, мақсадли иш олиб борамиз. Кичкинтойларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Болаларни мактаб таълимига тайёрлашга, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, соғлом ва тўғри овқатланишига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Зеро, кичкинтойлар – эртанги кунимиз эгаларидир. Уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишиши бизнинг зиммамизга масъулиятли вазифаларни юклайди.
Маскан биносида болажонларнинг спорт билан шуғулланишлари, улар иштирокида қизиқарли мусобақалар ташкил этиш учун етарли шарт-шароитлар мавжуд. Айниқса, спорт анжомларининг ранг-баранглиги уларнинг эътиборини ўзига жалб этади.
– Болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қизиқарли спорт мусобақалари, маданий тадбирлар уюштирамиз, – дейди муассаса услубчиси Ҳуррият Шодмонова. – Улар билан белгиланган жадвал асосида бадиий адабиёт, математика, нутқ ўстириш, табиат билан таништириш, инглиз ва рус тили машғулотлари ўтказилади. Ўғил-қизларимиз жуда зукко, билимга чанқоқ. Бу эса биз педагог­лардан доимо ўз устимизда ишлашни талаб қилади.
Бу ерда ота-оналар ва маҳалла билан доимий ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Турли байрам тантаналарида маскан тарбияланувчилари маҳаллада МТМга қатнамайдиган болаларга ўзлари тайёрлаган куй-қўшиқ ва рақсларни ижро этиб беришади. Ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, уйда болалар билан турли машғулотлар ўтказишнинг афзаллиги муҳокама қилинади.
– Ҳар бир ота-она кўз қорачиғи­дек боласини бизга ишониб топшириб кетади, – дейди Ҳуррият Шодмонова яна суҳбатимизни давом эттириб. – Бу ерда овқатланиш тартибига қатъий амал қиламиз. Болаларга тўрт маҳал витаминларга бой, тўйимли овқатлар ҳамда мева-сабзавотлар берилади. Биз ота-оналар ишончини оқлаш, жажжи болаларни жисмонан ва маънан соғлом қилиб тарбиялаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқ­дамиз.

Райҳон РАХИМОВА,
ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!