JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “НОЛЬ”ДАН САЛМОҚЛИ ДАРОМАД САРИ

“НОЛЬ”ДАН САЛМОҚЛИ ДАРОМАД САРИ

04-12-2017 15:01 Navoiy shahri, Yangiliklar

Юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва шаҳар аҳолиси ҳаёт даражасининг юксалишида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси тобора ортиб бораяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳудудларда барқарор инвестиция ривожи учун замин яратди.

Табиийки, бу соҳа вакилларига яратиб берилаётган беқиёс шарт-ша­роитлар туфайлидир. Жумладан, сўнгги пайтларда яхши натижа бераётган усул – фойдаланилмаётган объектларнинг "ноль” харид қийматида сотилиши ишбилармонларимиз фаоллигини янада оширмоқда. Бунинг натижасида кўплаб иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланаяпти.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг буйруғи, вилоят ҳокимининг жорий йилнинг
10 ноябридаги 58-Ф-фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги кам қувватли, бўш, қурилиши тугалланмаган объектлар хатловдан ўтказилди.
Шунингдек, шаҳар ва туман ҳо­кимликлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда хатловда аниқланган 305 та корхона ва объектлар бўйича 2017-2018 йилларда ишлаб чиқариш, сервис ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича молиявий соғломлаштириш дастури юзасидан тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.
Мазкур молиявий соғломлаштириш дастурига кўра, 2017-2018 йилларда 58,8 млрд. сўмлик инвестиция киритиш (шундан банк кредити 22 та лойиҳага 3780,0 млн. сўм, ўз маблағи 55,0 млрд. сўм) 1636 та янги иш ўринлари яратиш ва тиклаш, 46,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, 300.0 минг АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган. Мазкур дастурга Ҳукумат қарорларига киритилган "ноль” харид қийматида инвестиция киритиш бўйи­ча 26 та лойиҳа, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш бўйича 35 та лойиҳа, кам қувватли, қурилиши тугалланмаган объектлар ва бўш турган ер майдонлари негизида 244 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 244 та лойиҳа ишга туширилди, тижорат банклари томонидан 2,5 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Мулкдорлар томонидан 52,9 млрд. сўмлик инвестиция жалб қилиниб, 1089 та янги иш ўринлари яратилди ва 8,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга эришилди. Масалан, қурилиши тугалланмаган "3-сон автокорхонанинг 350 ўринли автомашиналар гаражи” бино ва иншоотлари 3 йил муддатга 2,7 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳамда 90 та иш ўрни яратиш шарти билан "ноль” қийматда "Қизилтепа Қурилиш Бетон монтаж сервис” МЧЖга берилган. Лойиҳа ташаббускори томонидан режалаштирилган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ киритилиши натижасида темир-бетон конструкциялари, оҳак, ёғоч, акфа эшик ромлари ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши натижасида 69 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Шунингдек, Навоий халқаро аэропортининг собиқ "Тинчлик” ётоқ­хо­насига қарашли бўш турган ошхона биноси корхонага 2 йил муддатда 525.0 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан "Согдиана нон” МЧЖга "ноль” қийматда берилган. Бугунги кунда мазкур бино негизида мева маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган замонавий музлаткични ишга тушириш ҳисобига 22 нафар янги иш ўринлари яратилган. Зарафшон шаҳридаги бўш турган объектлар "Orianna yarns textile” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасига "ноль” харид қийматида берилган эди. Жорий йилда у ерга ҳам 1,0 млрд. сўмлик инвес­тиция киритилиб, акриль ипи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида 140 та янги иш ўринлари яратилди.
Чиндан ҳам бугунги кунда бўш турган, коммуникация тармоқларига уланган бинолардан самарали фойдаланиш, улар негизида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали аҳо­ли­ни доимий иш билан таъминлаш муҳим масалалардан саналади. Навоий шаҳрида ҳам юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб берадиган 5 та объект бўйича таклифлар тайёрланиб, тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳити яратилди.
Бу борадаги ишларни жадаллаштиришда давлатимиз раҳбарининг соҳага доир фармон ва қарорларига биноан хусусийлаштириш тартиб-тамойиллари соддалаштирилганлиги, махсус дастурлар қабул қилингани хал­қи­миз учун қўл келмоқда. Демак, шундай қулай имкониятлар туфайли кел­гу­сида ҳам ҳудудда тадбиркорлар сафи янада кенгайиб, бозорларимиз сифатли маҳсулотлар билан тўлиб бораверади.

Салоҳиддин ҲАМДАМОВ,
вилоят рақобат бошқармаси молиявий-иқтисодий таҳлил
ва иқтисодий ночор
корхоналарни таркибий ўзгартириш бўлими бошлиғи.
Давлатбек БОБОМУРОДОВ,
Навоий шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик
масалалари бўйича етакчи
мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!