JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОИЛА – ФАРЗАНДЛАР ОШЁНИ уни бузиб, дилбандларингизни аросатда қолдирманг!

ОИЛА – ФАРЗАНДЛАР ОШЁНИ уни бузиб, дилбандларингизни аросатда қолдирманг!

23-12-2017 18:04 Navoiy shahri, Yangiliklar

Шарқона ҳурмат-иззатда, одобу ахлоқда, маънавият ва илм-маърифатда бошқаларга намуна бўладиган ёшларни тарбиялаш келгуси авлодларимиз баркамоллигини таъминлаш кафолати десак, асло янглишмаймиз.

Кейинги йилларда қизлар тарбияси, одоби, ҳаёси, ибоси барчамизни ташвишга солаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мактабни тугатиб, коллеж ва лицейларга ўқиш учун четдан келган қизларнинг аксарияти ота-она назоратидан чиқиб кетиб, ўзларини жуда эркин тутиб, "кўнгил”га келган ишни қилиб, кечирилмас хатоларга йўл қўяётганлигини яширишнинг ҳожати йўқ.
Маънавияти бутун оилаларнинг фарзандлари комил ва имонли, яхши хулқли бўлиши аниқ. Молу давлат бойлик, зебу зийнатлар фарзандларга яхши мерос бўлолмаслиги аниқ.
Ҳаёт қувонч ва ташвишларга тўлиқ. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этилаётган ҳар бир ҳолат ортида инсон, унинг тақдири бор. Никоҳни қайд этиш ёки фарзанд дунёга келганда, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишдаги ҳолатнинг қувончли лаҳзаларини сўз билан тасвирлаш қийин. Аммо бегуноҳ болаларни тирик туриб ота ёки она меҳридан жудо бўлишга маҳкум қиладиган никоҳдан ажралиш қоғозининг оғир юки ҳар қандай киши қалбини изтиробга солиши аниқ.

Тўғри, ажралиш сўнгги бекат эмас... Афсуски, буни жуда кўплаб оилани муқаддас эмас, ўйинчоқ деб ўйлаётган ёшлар тушуниши қийин бўлаяпти. Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2017 йилнинг 11 ойида 260 та никоҳни бекор қилиш ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 38 таси ФҲДЁ бўлимининг ўзида, яъни ўзаро розилик асосида вояга етмаган болалари ва мулкий низоси бўлмаган шахслар ўртасида, 221 таси фуқаролик судлари томонидан никоҳлари бекор қилинган фуқаролардир. Шундан битта никоҳ эр ёки хотини 3 йилдан ортиқ бўлган озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахслар ўртасида, қолганлари эса никоҳни бекор қилишга арзимайдиган ҳолатларда бузилганлиги ачинарли, албатта. Бу ҳолат 2016 йилда 221 та қайд этилган бўлиб, шундан 31 таси ФҲДЁ бўлимининг ўзида ўзаро розилик асосида никоҳлари бекор қилинган бўлса, 188 таси фуқаролик судлари томонидан никоҳлари бекор қилинган. Судлар орқали бекор қилинган никоҳлар ортида қанча-қанча вояга етмаган ўғил-қизларнинг тақдири, ҳаёти, кўз ёшлари, меҳрга зор ўксик кўнгиллар машаққати борлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Бунга асосий сабабни, ёшлар ҳаёт­нинг оддий синовларидан ўтол­мас­лигида ва ён атрофдагиларнинг, айниқса, маҳалланинг эътиборсизлигида кўриш мумкин. Маълумки, ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилаётган шахс­ларнинг никоҳларини бекор қи­лиш­дан аввал уларни яраштириш чоралари кўрилиши учун маҳалла қошида ташкил этилган Яраштирув комиссияларига йўналтириш механизми яратилган.
Афсуски, ушбу комиссияларнинг бугунги кундаги фаолиятини қониқарли деб бўлмайди. Масалан, шаҳримиздаги "Баҳор” МФЙга йўналтирилган эр-хотин Э. ҳамда Г. И.ларни яраштириш ўрнига Яраштирув комиссияси номидан маҳалла раиси, посбони ва маслаҳатчиси шунчаки далолатнома тузишиб, унда фуқаронинг никоҳини бекор қилишга тўсқин­лик қилувчи ҳеч қанақа тўсиқ йўқлиги баён қилинган. Ваҳо­лан­ки, бу комиссиянинг вазифаси қанақа ҳолат бўлишидан қатьи назар эр-хотинни яраштиришга, оилани сақлаб қолишга ҳара­кат қилишдан иборатдир. Ёки "Истиқлол” МФЙ Яраштирув комиссиясига йўналтирилган фуқа­ролар А. Турдиев ва Н. Жў­ра­еваларнинг оилавий муаммолари ушбу маҳалла раиси Р. Гулямов томонидан комиссия иштирокисиз бир ёқлама ўрганилиб, маълумот берилган, холос.
Энг ачинарлиси, никоҳлари қо­ну­ний қайд этилиб, ҳали тўйи бўлиб улгурмаган фуқароларнинг ни­коҳ­лари ҳам бекор қилинаётган ҳолатлар кузатилиб, бундай никоҳни бекор қилишлар 2017 йилнинг ўзида 7 тани ташкил этди. Бу ўзбек менталитетига хос бўлмаган ҳолатдир. Бундай ажримларнинг сабаблари ўрганилганда, келин-куёвларнинг ҳали оила деб аталмиш муқаддас гўшага нисбатан муносабатлари жиддий эмаслиги, чиройли кийимлар кийиш учун турмушга чиқаётган қизларнинг эркаликлари, онаси олдидаги мажбурияти учун турмуш қураётган йигитларимизнинг беқарорлиги, қуда-андаларнинг бемаъни тортишувлари сабаб бўлмоқда. Масалан, А. М. ва Б. Г. ларнинг никоҳлари тўйгача бекор бўлишига куёв бўлмишнинг оналари келин томоннинг куёвга қилган сарполари Туркия маҳсулотлари эмаслиги сабаб бўлган. Бу молпарастлик ва оилага нисбатан ҳурматсизликни кўрсатиб турибди. Худди шундай ҳолат шаҳардаги "Ватан” маҳалласида жорий йилда 3 тани ташкил этганлиги бу масалага маҳалла институтининг жиддий эътибор қаратишини тақозо этмоқда. Бундай ҳолатлар барчамизнинг зиммамизга оилалар муқаддаслигини таъминлаш, уларни асраб қолишдек вазифаларни юклаши аниқ.
Оила – фарзандлар учун бахт ошёни, уни бузиб, дилбандларингизни аросатда қолдирманг!
Дилобар ПАРДАЕВА,
Навоий шаҳар ФҲДЁ
бўлими мудири.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!